...
"БУЛУНҒУР ҲАЁТИ"Ер юзида табиат бор экан, тирик жон бордир.
Бу жонли мавжудодларнинг энг улуғи инсондир.
Ер юзи бўйлаб инсоният ҳаёт кечирар экан, табиатнинг инъом этган барча неъматларидан бахраманд бўлиб яшашга интилади.
Инсоният шу неъматларни барчасидан янада самарали фойдаланиб, ўз хаётини янада фаровон қилишга, ўзи яшаб турган маконини обод ва кўркам қилишга интилади. Ушбу интилишлар натижасида она Еримизнинг барча табиий ресурсларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида табиий ресурслардан, яъни табиий бойликлардан меъёридан ҳам кўпроқ фойдаланишга олиб келади.
Табиий ресурслардан бундай меъёридан ошиқ фойдаланиш эса
келажак авлод олдидаги бурчимизни бажармасликка ва табиатга катта зарар етказишга олиб келади.
Шунинг учун ҳозирги ва келажак авлодларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик эҳтиёжлари ўртасида адолатли мувозанатга эришиш учун табиат ва Ер сайёраси билан уйғунликни таъминлаш керакдир.
Шу боис биринчи навбатда Ер ва унинг экотизимлари бизнинг уйимиз эканини, инсониятни хаёт билан таъминлаб келаётганини барчамиз чин қалбимиз ва юрагимиз билан хис этишимиз жуда мухимдир.
Шунингдек бу кун, яни 22 апрель - тоза Сув, Ҳаво ва Ер байрами - Халқаро Ер кунидир. Ҳар бир киши атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилишда нима қилиши тўғрисида ўйлаб қўрадиган кундир.
Ушбу 22 апрель - "Бутунжаҳон ер куни" ни байрам сифатида нишонлаш борасида 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида (А / РЕС / 63/278 сонли резолютсия, БМТнинг 50 дан ортиқ давлат аъзолари томонидан ҳомийлик қилинган) 22 апрел куни тайинланган ва 2010 йил бошидан нишонланиш бошланган.
Ҳар йили 22 апрелда халқаро байрам - Халқаро Ер куни - бизнинг умумий уйимиз бўлган кун юртимизда кенг нишонланиб келинади.
Ушбу кун муносабати билан барча юртдошларимизни бугунги ва келажак авлодни тинч ва фаровон хаёт кечириши учун Она заминимизни биргаликда асраб-авайлашга, унинг барча неъматларини ўз вақтида қадрлашга ва эъзозлашга чақириб қоламан.
Шуҳрат АБДУХАЛИМОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Экологик партия фракцияси аъзоси.