...

...


Когнитив бузилишлар мавзуси қизиқ бўлиши билан бирга, тушуниш жуда фойдали ва муҳим бўлган мавзу ҳамдир, алданиб қолмаслигимиз ёки хато хулоса чиқариб қўймаслигимизда бизга катта ёрдами тегиши мумкин. Баъзида атрофга қараб кўпчилик ҳатто бундай атама ҳақида эшитмаган шекилли деб ўйлаб қоламан...
Ушбу мақоламизда уларни айримлари билан бирга танишиб чиқамиз.


Шундай қилиб "Cognitive science" фанида когнитив бузилиш (cognitive distortion) деган тушунча бор, хўш у ўзи нимани англатади?

Когнитив бузилиш - субектив эътиқодлар, стереотиплар, тарафкашлик таъсирида, ижтимоий, ахлоқий ва ҳиссий сабаблар, ахборотни сифатсиз қайта ишлаш ва таҳлил қилишда келиб чиқадиган фикрлашдаги мунтазам оғишларни англатади.
Натижада когнитив бузилишлар мулоҳазанинг ноаниқлигига, мантиқсиз талқинларга, иррационалликга ва умуман олганда хато хулосага олиб келиши мумкин.


Баадер-Майнхоф эффекти.

Сиз янги қўл телефони сотиб оласиз, кейин эса атрофда кўпчилик ҳудди шундай телефон тутишини пайқайсиз. Янги сўз ўрганасизда, кейин сизга телевизорда ҳам, интернетда ҳам, ҳамма ерда ўша сўз дуч келаверади. Сизни информация таъқиб этаётгандек туйиляптими? Бу шунчаки Баадер-Майнхоф эффекти.

Нега бундай бўлади?

Бизнинг миямиз атрофимизда рўй берадиган катта ҳажмдаги информацияга аҳамият ҳам бермайди. Aтрофимизда қанча воқеа содир бўлади...кимдир телефонда гаплашади, машиналар у ёқдан бу ёқга қатнайди,қушлар устимиздан учиб ўтишади,буларнинг барини мия шунчаки беэътибор қолдириб ўтказиб юборади. Воқеаларни умуман сезмаслик жуда керакли ва фойдали кўникма аслида,чунки булар муҳим информация эмас, атрофимизда рўй берадиган ҳодисаларнинг аксарияти шундай, миямиз шунчаки барчасини қайта ишлашга улгуролмаган ҳам бўларди, шунинг учун миямиз тежамкор режимда ва фақатгина муҳим бўлган информацияга тарафига бурилиб у билан алоҳида ишлайди.

Янги бир инглизча сўз ўрганасизда, кейин инглиз тилида кино кўраётиб ёки китоб ўқиётганингизда шу сўзга дуч келаверасиз. Aслида бу сўзга бундан олдинги матнларда ҳам, киноларда ҳам дуч келган бўласиз, шунчаки аҳамият бермагансиз. Ҳудди шундай ҳаётда ҳам эътиборнинг ўзи сиз кўп дуч келаётган информацияни информацион оқимдан юлиб олаётган бўлади, кейин улардан боғлиқлик ҳосил қилишни бошласа атрофда ҳамма тил бириктиргандек туйилиши, ёки баъзилар ўзлари учун бу ерда қандайдир "мўжиза" кўришлари мумкин.

Миянинг бундай ишлашида асосан қуйидаги 2 та тамойил дастаклик қилади.
Биринчиси бу - тасдиқнинг тарафкашлиги:

Инсон биринчи галда ўз ғояси, эътоқиди, шахсий қарашларини тасдиқловчи информация излаши ва ўз фойдасига талқин қилишга мойиллиги билан тушунтирилади.

Иккинчиси бу - танлов асосида (selective) қабул қилиш:

Яъни инсон ўз қарашларига мос келувчи информацияга диққат қилиши,унга қарама-қарши бўлган информатисияга дуч келганда эса уни шунчаки ўтказиб юбориши ва унутиши.

Ушбу эффект инсонни бирон масаласида ҳақ эканлиги ҳақида иллюзияни келтириб чиқариши мумкин. Масалан инсон ўзини қизиқтирган аниқ бир мавзуда китоблар ўқишни бошлайди ва кейинчалик у дунёга назар солиб у ҳақида фиклаши жараёнида фақат ушбу ғояни тасдиқловчи белгиларнигина пайқай бошлайди. Бундай когнитив бузилиш натижасида инсон бутун оламни ўз мафкурасиниг тор тирқишидан томоша қилаётган бўлади.

Бошқа бир кундалик ҳаётий мисол, айтайлик сизни ҳаётингизда бирон бир муаммо пайдо бўлади, сизни нима қилиш кераклиги билан бошингиз қотган, шунда тўсатдан бирон ерда муаммоингизни ечимига дуч келиб қоласиз (айтайлик биронта эълонга дуч келасиз, интернетда керакли постга кўзингиз тушиб қолади, атрофда кимдир сизникига ўхшаш муаммони муҳокама қилаётганини эшитасиз). Бу ерда ҳам ҳудди шу принсип ишлайди, ушбу муаммонинг ечимлари бундай олдин ҳам атроф-муҳитда сузиб юрган, шунчаки сизга таалуқли бўлмагани учун сиз унга эътибор бермагансиз.
Одатда бундай пайтларда "Худони ўзи тўғирлади" деб қўйишади ☺️.


Иложсизлик принсипи.

Ушбу принсипни мана бу иқтибос яхши тушунтиради: "Дунёда шунчалар кўп ҳодисалар содир бўладики, агарда бугун бирон бир ғайриоддий ҳодиса содир бўлмаса, бу ғайриоддий бўларди".

Report Page