...

...

...

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 21 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Жиззах шаҳрида жойлашган 3 мактабда “Истеъмолчи ҳуқуқи давлат ҳимоясида” мавзусида мактаб ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Жиззах шаҳридаги 3-мактаб директори Д.Тўраев ва ўринбосари О.Қобиловлар (108-нафар ўқувчи) ва Жиззах вилояти ҳудудий тузилма ходимларидан Ф.Сувонқулов, И.Акмурадов ва Р.Қўчқоровлар ўқувчиларга истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши бўйича тегишли тавсияларни беришди. Ўқувчилар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишди, ҳамда худудий бошқарма ҳодимлари берилган саволларга атрофлича маълумотлар беришди.

Report Page