##

##


Жорий йилнинг 21-апрель куни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев, Нукус шаҳри “Ботаника боғи” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Р.Есенбаев билан биргаликда маҳалладаги “GRAND HOUSE DAWLET” МЧЖ рахбари Д.Гулимбетовнинг хонадонидаги мебель ишлаб чикариш устахонасига ташриф буюриб, фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида “GRAND HOUSE DAWLET” МЧЖ рахбари Д.Гулимбетов 150,0 млн.сўм кредит олиш истаги борлиги, лекин гаров таъминоти йўқлигини билдирди. Ушбу масала юзасидан тадбиркорга кооперация асосида иш ташкил қилса ёки касаначилик бўйича иш олиб борилса субсидиялар ажратилиши, имтиёзлар берилиши тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди ҳамда унга бошқа ҳудудлардан салоҳиятли ҳамкор билан ишлашиш таклиф қилинди. Шунингдек, келажакда мебель ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш, аҳоли талаби даражасида сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, реклама ишларини йўлга қўйиш мақсадида ўзига қулай бўлган бинони ижарага топиб бериши ҳамда цехни шу бинога кўчириш, гигиена талаблари асосида иш олиб бориш бўйича ўзининг таклиф ва кўрсатмаларини берди.

Report Page