...

...

AGROBLOGER

Умуртқа поғонаси бежизга ҳаётнинг устуни деб аталмайди, чунки танадаги барча оғирлик айнан унга юкланади. Хўш, ушбу устунни қўллаб-қувватловчи қандай маҳсулотлар мавжуд?

Сут

Шифокорлар сут кальцийнинг энг яхши манбайи эканлиги ва суяк, бўғим ҳамда тишларни мустаҳкамлашда асосий ёрдамчи деб билади. 100 грамм сут таркибида 120 мг кальций мавжуд. Кунига 1 грамм кальций қабул қилиш учун камида 1 литр сут ичишга тўғри келади. Шунингдек, 40 дан ошган аёлларга эса камида 1,5 грамм кальций моддаси керак бўлади. Бундан ташқари, бошқа сут маҳсулотлари таркибида ҳам кальций жуда кўп бўлиб, пишлоқ, творог, йогурт, қатиқ кабиларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Кальций ва фосфор тузлари суяк тўқимасини яхшилаши учун сут маҳсулотлари болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда эмизикли оналар рационида бўлиши керак.

Мол гўшти

Ушбу гўшт таркибида жуда кўп фосфор мавжуд бўлиб, бу нафақат суяк тўқималарининг бир қисми, балки организмга ҳам кальцийни сингдиришда ёрдам беради. Шунингдек, фосфор қовоқ уруғида ҳам рекорд миқдорда мавжуд: 100 граммда 1444 мг фосфор. Шу билан бирга, мол гўшти орқали фосфор организмда яхшироқ сўрилади.

Гречка

Гречка таркибида магний мавжуд. Бу суяк, бўғим ва тиш учун муҳим минераллар орасида учинчи ўринда туради. Магний суяк тўқималарининг бир қисми бўлиб, калий ва фосфор бирикмаларининг кимёвий трансформациясида иштирок этадиган ферментларни фаоллаштиради. Вояга етган одамга кунига тахминан 350 мг магний зарур. Ҳомиладор, эмизикли оналар ва болалар учун ушбу миқдор 500 мггача оширилиши керак. Шунингдек, ортиқча вазн ташлашда ҳам магний алоҳида аҳамиятга эга.

Мол жигари

Жигар миснинг асосий манбайи бўлиб, D3 витаминини ҳам ўз ичига олади. Ушбу витамин танадаги калситриол гормонини ҳосил қилади, бу эса кальций ва фосфорнинг сингишини фаоллаштиради. Суякларнинг ўсишини рағбатлантиради ҳамда уларни соғлом сақлашга ёрдам беради. D3 витамини парранда балиқ жигарида, тухум сариғида ҳам мавжуд.

Селдерей

Селдерей жуда фойдали бўлиб, унинг таркибида ёғлар мавжуд эмас. 100 грамм кўкатда 240 мг кальций мавжуд. Шунингдек, унинг таркибида фосфор, магний, натрий, темир, рух, калий, б гуруҳи витаминлари ва провитамин мавжуд. Селдерейни турли хил таом ва салатлар билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин.

Сабзи

Сабзини бета-каротин бўйича чемпион деса ҳам бўлади. 100 грамм сабзида 9 мг бета-каротин мавжуд. Катталар учун кунлик миқдор тахминан 15 мг. Шунингдек, фойдали хусусиятларидан ташқари кальций, фосфор ва магнийнинг сўрилишида фаол иштирок этади. Қолаверса, сабзини хом ҳолида истеъмол қилиш яхшидир. Чунки пишириш ва қовуриш жараёнида бета-каротин миқдори 40-80 фоизга камаяди.


AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page