...

...

AGROBLOGER

Наманган шаҳрининг Соҳил маҳалласида 4600дан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳаллага ёндош ҳудуддаги 89 гектар ер майдони эса вилоятнинг Чортоқ тумани таркибига киради.

Маҳалла аҳли асосан ушбу ҳудудда жойлашган дала майдонида меҳнат қилиб келган. Маҳалланинг Нуроний кўчасида яшовчи фуқароларнинг шикоят қилишича, ушбу ҳудудий бўлиниш аҳоли учун бироз қийинчилик туғдиради. 2020 йилгача ғалла-пахта экиб келинаётган экин майдонлари боғдорчиликка 50 йиллик ижара шартномасига асосан фуқароларга бўлиб берилган, бу эса ҳудуд аҳолиси норозилигига сабаб бўлмоқда.

«Жасур-Ўткир неъмати» фермер хўжалигига қарашли бўлган бу майдонлар Чортоқ ҳокимлиги қарорига асосан фуқароларга тақсимлаб берилган, лекин бу қарор вилоят ҳокимлиги томонидан рад этилган. Шунга қарамай фуқаролар бу ерда деҳқончилик ишларини бошлаб юборишган.

«Ҳокимиятга мурожаат қилганимизда, пахта экилади, боғдорчиликка берилмайди, дейишганди. Асосий кўринадиган жойга буғдой экиб қўйилган, қолган жойларга бошқа экинлар экиляпти. Шу ерга пахта-ғалла экилганда 48 нафар маҳалладошимиз билан далада меҳнат қилиб, кун кечирганмиз. Ўзим сувчи бўлиб ишлаганман, деҳқончилик қилганман, мана энди ишсиз қолдик», — дейди фуқаролардан бири Ғайбулло Қорабоев.


Чортоқ тумани мутасаддиларидан бу масала бўйича изоҳ олишга уриндик, улар ҳам қарор вилоят ҳокимлиги томонидан рад этилганини тасдиқлашди ва фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилганини айтишмоқда, лекин расмий муносабат беришни исташмади.


Видеони кўриш учун: https://youtu.be/W_m5wons6Cw


Kun.uz

AGROBLOGER канали


Report Page