...

...

AGROBLOGER

Кемирувчиларга қарши кураш учун кукун, ёпишқоқ масса, кўпик каби турли-туман воситалар ишлаб чиқилган. Кемирувчилар, заҳар билан ишлов берилган жойларда бўлиб ёки югуриб ўтиб оёқлари ва юнгида ушбу заҳар зарраларини илаштириб кетишади. Ювинаётган пайтда эса – ютиб юборишиб ҳалок бўлишади. Бундай тадбир дератизация деб аталади. Дератизация эпидемиологик ва эпизоотологик хавф туғдираётган ёки иқтисодий зарар етказаётган кемирувчиларни қириб ташлаш борасида ўтказиладиган тадбирлар мажмуаси. Дератизациятадбирлари истиқомат қилиш учун мўлжалланган уйлар, чорва моллари боқиладиган хоналар, ем тайёрлаш цехи, ғалла омбори, омборхона, боғ, дала, яйловда ўтказилади. Хавф ва зарар кўпроқ синантроп кемирувчилар яъни кул ранг ва қора каламуш ҳамда хонаки сичқонлар томонидан келтирилади. Дератизация тадбирлари кемирувчилар кўпайишини олдини олиш ва қириб ташлаш турларига бўлинади.Кемирувчилар кўпайишини олдини олиш дератизацияси уларни ем ва сувдан маҳрум этиш ҳамда уя тайёрлашга имкон бермасликка йўналтирилган. Бундай тадбирлар жумласига кемирувчиларнинг хоналарга кириб келишига тўсқинлик қилувчи қурилиш-техник тадбирлар ва теварак атрофда санитария қоидаларига риоя этиш амаллари киради.

(1% зоокумарин, унинг натрий тузи, ушбу тузнинг 2% спирт-мойли эритмаси, ратиндан ва шу кабилар) қўлланилади. Заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотлари уй ҳайвонлари ета олмайдиган жойларга жойлаштирилади. Канализация коллекторлари ва ер ости коммуникацияларида 3-4 ой давомида таъсир кучига эга буғдойнинг парафинлаштирилган донлари қўлланилади.

Кемирувчига қарши заҳарли хўрак тайёрлаш учун пенокумарин, зоокумарин, ратиндан, руҳ фосфиди, фторланган натрий ва денгиз қизил пиёзидан фойдаланилади. 1 кг заҳарланган комбикорм ёки ун тайёрлаш учун 20-30 гр ратиндан ёки зоокумарин ишлатилади. Ушбу моддалар сичқон ва каламушлар еми учун доимо аралаштирилиб борилган тарзда киритилади. Ушбу заҳарли аралашмага 20-30 гр шакар аралаштирилиши мумкин. Агар бошқа сув манбаи бўлмаса, кемирувчиларга қарши кураш учун заҳарланган сув ҳам яхши самара беради. Бундай сув зоокумариннинг 1% ли натрий тузидан тайёрланади. Унинг 5-7 мл ҳажмига 1 л сув қўшилади. Ушбу эритмага 10-15 гр шакар аралаштириб юбориш мумкин.

50-200 гр ли хўраклар хонаки ҳайвонлар ета олмайдиган жойларга, шох- шаббалар билан ниқобланган махсус теганалар ёки кемирувчини чорловчи қутилар ичига 2-3 кунга жойлаштирилади. Аксарият ҳолларда заҳарланган хўрак учун асос сифатида буғдой дони, кунгабоқар уруғи, бўтқа, нон ушоқлари, гўшт ёки балиқ қиймаси, гўшт-суяк уни ва сут кукунидан фойдаланилади.

Заҳарли хўрак тайёрлаш мобайнида шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилмоқ жуда муҳимдир. Бу борадаги ишлар учун алоҳида жой (стол), зарурий идиш ажратмоқ ва фақат резина қўлқопларда ва юзингизга докабоғ ўралган ҳолда амалга оширилиши лозим. Заҳарли дорилар хонаки ҳайвонлар юнгига ўтириб қолиши, баъзан эса уларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин, шу боис бундай воситалардан

эҳтиёткорона, зоотехника мутахассисининг берган тавсияларига амал қилиб фойдаланган маъқулдир. Балки шунинг учун ҳам қуёнбоқарлар кемирувчиларга қарши восита сифатида хўжалик моллари дўконида сотиладиган тузоқ вақопқонлардан фойдаланишни афзал кўрсалар керак.

Сичқонларни сут шишаси ёрдамида ҳам тутиш мумкин. Шиша кемирувчи уяси олдига қўйилиб, бўғзига қатиқ суртилади. Шишани тафтиш қилаётган сичқон сирпаниб тубига тушиб кетади. Кемирувчиларга қарши восита сифатида ун билан ганч (алебастр) аралашмасидан ҳам фойдаланилади. Ушбу аралашма ёнига сув қўйиб қўйилади. Аралашмага тўйиб олган сичқон ёки каламуш сув билан чанқовини бостиради. Ганчнинг кемирувчи ичакларидаги нарсалар ва ичган суви билан ўзаро таъсирида қотиб қолиши, натижада кемирувчи ичакларидаги нажаснинг юрмай қолиши оқибатида сичқон (каламуш) кўп вақт ўтмай ҳалок бўлади. Бироқ кемирувчиларга қарши самарали кураш кундалик профилактик чоралардир.

Юқорида санаб ўтилган воситалар, мисол учун пенокумарин бўлмаса, солидол ёки нигрол ва 1% ли зоокумариндан ёпишқоқ заҳарли масса тайёрлаш мумкин. Зоокумарин кукуни чўкиб қолмаслиги учун аралашма яхшилаб аралаштирилиб, керакли жойларга суртиб чиқилади. Заҳарли сурмаларни қалин қоғоз, қорақоғоз, рубероид тилимларига суртиб чиқиш маъқулдир. Негаки бундай тилимларни кемирувчилар йўлига кўчириб ўтиш осон. Бундай заҳар билан ҳар куни контактда бўлган кемирувчилар бешинчи суткага келиб ҳалок бўлади.

Кемирувчилар уяларига ишлов бериш учун мўлжалланган заҳарли кукун эластик полимер шиша воситасида сепилади. Кемирувчилар кўпайишини олдини олувчи восита сифатида репеллентлар, яъни ўз ҳиди ва таъми билан кемирувчиларни ҳуркитадиган моддалар қўлланилади.


@AGROBLOGER канали

Report Page