...

...

AGROBLOGER

АОКАда ўтган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Отажон Тошпўлатов мавзу юзасидан маълумот берди:

— Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қишлоқ аҳлининг турмуш шароитини яхшилаш, манфаатдорлигини таъминлаш масалалари соҳада ишлаб чиқаришнинг замонавий усули — кластерлар тизими билан боғлиқ.

Бироқ ўтган даврдаги тажриба кластерларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида қатор муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Жумладан:

▪️агросаноат кластерининг ҳуқуқий мақоми белгиланмаган (масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда агросаноат кластерининг мақоми, унинг мезонлари ва тугатиш асослари мавжуд эмас);

▪️агросаноат кластерларини ташкил этиш юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас (масалан, мева-сабзавот кластерлари фаолияти ташаббускор, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида, шоличилик кластерлари ташаббускор ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлар билан тузиладиган икки томонлама битим асосида йўлга қўйилади);

▪️агросаноат кластерлари ва давлат ўртасидаги муносабатлар тартибга солинмаган;

▪️фермер хўжаликларини агросаноат кластерларига мажбурий тартибда бириктирилиши амалиёти мавжуд;

▪️агросаноат кластерларига ер участкаларини ажратишда ягона ёндашув мавжуд эмас;

▪️агросаноат кластерларининг ер участкаларини олиб қўйиш ва фермерлар хўжаликлари билан шартномаларини бекор қилишда маъмурий аралашувлар мавжуд;

▪️агрокластерларнинг ривожланишига асосий туртки бўладиган қишлоқ хўжалиги кооперацияларини шакллантириш тизими мавжуд эмас;

▪️ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва эркин бирлашишга руҳий (психологик) жиҳатдан тайёр эмаслик, хўжалик юритишда ўз-ўзини бошқариш кўникмаларининг етишмаслиги;

▪️кооперация тузилмаларини ташкил этишга агробизнеснинг ҳиссадорлик корхоналари, хусусий тадбиркорлари ва воситачилари томонидан қарши таъсир ва рақобатнинг мавжудлиги.


AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page