...

...

AGROBLOGER

Дарахтларнинг шохсиз бўш жойларини тўлдириш ёки у чиройли шаклда бўлиши учун кўпинча шох-шаббага куртак ёки қаламча пайванд қилинади. Бунинг учун озиқланишини кучайтириш ҳисобига куртак ва шохчаларни янада кўпроқ ўстириш мақсадида куртак ёки шохчанинг тепасидаги пўстлоқни кесиб қўйилади (кербовка). Бу усулларнинг таъсири ўтказувчи новдаларнинг бирор ерини кесиб қўйиш йўли билан дарахтнинг муайян жойлари ва органларига сув ҳамда озиқ моддалар келишини кучайтириш ёки сусайтиришга, уларнинг ўсишини ҳамда уйқудаги куртакларининг уйғонишини тартибга солишга асослангандир.

Баъзан дарахтлар пўстлоғида эгатчалар ҳосил қилинади – тиккасига тилиб қўйилади. Бунинг учун дарахтларнинг танаси ва шохлари боғбон пичоғи билан бутун пўстлоқ ва ўзак теварагининг бир қисми қалинлигида тилиб қўйилади. Натижада кесиклар атрофида асосий ва янги шохларнинг ўсиши кучаяди. Пўстлоқ тилишни ёш ҳамда тез ўсадиган пайвантаглардаги дарахтларда қилиш фойдалидир.

1-расм. Пўстлоқни кесиш:

а ва б – шох чиқариш учун куртакни устидан кесиш; в ва г – гулкуртак ҳосил қилиш учун куртак остидан кесиш.


@AGROBLOGER канали

А.А. Рибаков, С.А. Остроухова. "Ўзбекистон мевачилиги". 

dehqon.uz

Report Page