##

##



Жорий йилнинг 16-апрель куни Нукус шаҳридаги “Қумбуз овул” маҳалласида янги ташкил этилган “MODERN BUSINESS CLUB” тадбиркорлар клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Р.Сапарбаев,Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҚР бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев ва тадбиркорлар иштирок этди.Клубни ташкил этишдан асосий мақсад тадбиркорни тадбиркор билан учраштириб, уларни ғоялари, фикрларини ҳаётга татбиқ қилиш, республикадаги маҳаллий ва хорижий ишбилармонлик доираларида ўзаро ҳамжиҳатликни ошириш ва тадбиркорлар ишончни мустаҳкамлаш учун ҳам “MODERN BUSINESS CLUB” тадбиркорлар клуби ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросими кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди ва тадбиркорларнинг долзарб муаммолари, уларни ҳал этиш йўллари, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Бошқармаси бошлиғи Х.Джумабаев очилиш маросимида иштирок этиб, ушбу тадбиркорлар клуби фаолиятига муваффақият ва омад тилади.

Report Page