...

...

FERMER

Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Агросуғурта» компанияси фаолиятига доир топшириқлар берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, компаниянинг ишини тубдан ўзгартириш ва умуман қишлоқ хўжалигида суғурта бозорини очиш ва кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар киритиш вазифаси қўйилган.

Ҳар бир вилоятда маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик ва ўрта лойиҳаларга 65 миллион доллар йўналтирилади.

Президент жорий йилда буғдой ҳосилини гектарига 70 центнердан кам бўлмаслигини таъминлаш зарурлигини кўрсатиб ўтган.

Шунингдек, жаҳон бозорларидаги ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, иқтисодиёт ва молия вазирларига ички қувватларни тўлиқ ишга солиш ва чорва озуқа таъминотини яхшилаш мақсадида четдан олиб келинадиган кунгабоқар, соя ва бошқа мойли экинлар бўйича божхона имтиёзларини бериш ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш юзасидан таклиф киритиш топширилган.


FERMER канали

Report Page