...

...

FERMER

Қишлоқ хўжалигида кимёвий пестицидларни қўллашни суистеъмол қилиш катта муаммога олиб келади, яъни зараркунандаларнинг организми ўта кўп миқдорда қўлланган кимёвий воситаларга кўникиб қолади, натижада бундай препаратларга организми чидамли бўлган зараркунандалар сони кўпаяди.

Илмий тадқиқотлар кўрсатганидек,1935 йили зараркунандаларнинг еттитагина тури сепилган кимёвий дориларнинг таъсирига дош бера олса,1986 йили худди шундай тажриба пайтида кимёвий воситаларнинг бундан ҳам заҳарлироқ ҳолда ишлаб чиқарилишига қарамай, зараркунандаларнинг 462 тури уларга чидаш бериб, ўлмай қолган.

Худди шунга ўхшаб, фунгицидлардан ҳам ўта кўп фойдаланиш оқибатида замбуруғларнинг кўплаб турлари уларга дош бера бошлаган. 1986 йилдан бери ўсимлик зараркунандаларининг кўплаб турлари кимёвий дориларга чидамли бўлиб келмоқда. Кимёвий дорилар қўлланилгандан кейин зараркунандалар орасида уларнинг бир неча тури тирик қолган бўлиши мумкин. 

Тирик қолган зараркунандаларнинг кейинги авлодлари ҳам бундай заҳарли моддаларга дош беради, чунки бундай чидамлилик уларга организми заҳарга кўникиб қолган авлодидан ўтган.

Вақт ўтиб, буларнинг кўпчилиги кимёвий воситаларга чидамли бўлиб, ана шундай дориларни қўллаш натижасиз бўлиб қолади. Бироқ, бундай зараркунандалар энтомофагларининг ҳам жабр тортиб қолиши бу ерда асосий муаммо бўлиб келмоқда.

Шундай қилиб, зараркунандаларга қарши курашишда ҳам кимёвий, ҳам табиий усуллар самарасиз қолмоқда. Зараркунандаларни бошқариш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун табиий экологик тизимда топилган мезонлар ва мувозанатларни таҳлил қилиб чиқиш зарур.

Табиий тизим нима эканлигини билиш бу барча мамлакатлардаги асосий муаммо. Хўжалик эгалари имкони борича кимёвий воситалардан фойдаланмасликка ҳаракат қилишлари керак. Бунинг ўрнига улар зараркунандаларнинг энтомофагларини кўпайтирганлари афзал. Ёки уларда кўникма ҳосил қилмайдиган биологик инсектицидлардан (Престиж, Престиж Плюс) фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

ХЎШ, КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН БИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРНИНГ ФАРҚИ НИМАДА?

-Кимёвий препаратларда таъсир этувчи модда кимёвий бирикма бўлади.

-Қўшни давлатлар аллақачон кимёвий воситаларидан воз кечишган.

-Кимёвий препаратларга ҳашорат ёки касаллик замбуруғларида маълум муддатдан кейин кўникма ҳосил бўлади.

-Кимёвий воситалар экинларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради.

-Тупроқ унумдорлигини йилдан йилга йўқотиб боради.

-Кимёвий ишлов атроф-муҳитга, инсон ва ҳайвонотга зарарли.

-Биологик препаратлар тирик споралар ёки бактериялардан иборат бўлади.

-Уларни қўллагандан сўнг, ҳашоратларида иммун тизими ва касаллик замбуруғларида кўникма шаклланмайди.

-Экологик тоза маҳсулот олинади.

-Биологик ишловда ҳосилдорлик 20%дан 40%гача ошади.

-Биологик бактериялар минерал ўғитларни илдиз орқали ўзлашишида катта ёрдам беради.

-Биологик ишлов орқали маҳсулот етиштиришда тупроқ унумдорлигини тикланади. Атроф-муҳитга, инсон организмига мутлақо зарарсиздир.


FERMER канали

Report Page