...

...

AGROBLOGER

Нотўғри суғориш – помидор ва бошқа экинларнинг баргларини буралиб қолишига тез-тез сабаб бўлади.

Кўпинча етарлича суғорилмаслик ҳолати кузатилади – баргчалар (юқоридан бошлаб) намлигини йўқотиб, сўлиб ва қайиқча шаклида буралиб бошлайди. Айниқса, юпқа баргли навларда намлик етишмаслиги тезроқ билинади. Гап шундаки, баргларини бурма қилиб, ўсимликлар ўзларини сувсизликдан ҳимоя қилишга уринади. Буғланиш юзасини камайтириш учун барглар ўзларини буралиб, ёпиб олади.

1-расм. Намлик етишмаганлиги туфайли помидор баргларининг буралиб қолиши

Одатда деҳқонлар (айниқса янги деҳқонлар) намлик ортиб кетмаслиги ва замбуруғли инфекциялар пайдо бўлмаслиги учун экинга кичик миқдорларда (порцияларда) сув беришади. Бундай суғориш тўғри эмас, чунки намлик илдиз тизимининг асосий томирига (ўқ томирга) етиб бормайди, сабаби помидорнинг ўқ томири чуқурроқда жойлашган бўлади. Натижада илдизлар тўлиқ миқдорда озиқлана олмасдан экинлар ривожланишда секинлашади.

Ортиқча намлик ҳам зарарлидир – бу ҳолда помидор барглари тескари тарафга (ташқарига) буралиб қолиш орқали белги бериши мумкин. Бу нарса узоқ нам туриб қоладиган ерларда ёки қаттиқ ёмғирли ҳавода доимий суғориш туфайли юз бериши мумкин. Шундай қилиб, ўсимликлар қуёшга қараб баргларини очиб (яъни, тескари тарафга буриб), намликни тезроқ буғлатишга ҳаракат қилади.

2-расм. Ортиқча намлик ва қуёш етишмаслиги ҳолати

Бундай ҳолларда нима қилиш керак? Хоҳ иссиқхонада бўлсин, хоҳ очиқ майдонда суғориш ва юмшатиш (чопилган юмшоқ ердан нам тезроқ буғланади) режимига риоя қилиш керак. Ердаги намлик даражасини бир меъёрда ушлаб туришнинг яхши йўли- помидор агатларида томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш, ҳамда экин остидаги ерни мульчалаш.

Суғоришда об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш лозим:

- агар ҳаво иссиқ ва помидорлар озроқ сўлиб қолаётган бўлса, ҳафтада икки марта суғориш лозим;

- салқин ҳавода ҳафтада бир марта суғориш кифоя қилади.


AGROBLOGER канали

1. sadoezh.ru

2. wiki-dacha.ru

3. viridarus.ru

dehqon.uz

Report Page