...

...

AGROBLOGER

«Россельхознадзор» (Россия Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати) 2021 йил 14 апрелдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг 17та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди.

Россия Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати хабар қилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси 17та корхонани «помидор жигарранг бужмайиш вируси» (ToBRFV)дан холи деб топган. Республика ваколатли бўлими кафолати билан «Россельхознадзор» Ўзбекистоннинг вирусдан холи деб топилган корхоналарига Россияга помидор ва қалампир етказиб беришга рухсат берди. 

Рухсат берилган корхоналар Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида фаолият юритади. 

Маълумот учун, 2020 йил 26 ноябрида «помидор жигарранг бужмайиш вируси» сабабли республиканинг айрим ҳудудларига Россия томонидан вақтинчалик тақиқ жорий этилган эди.

Дастлаб, Фарғона вилоятидан экспорт қилинган булғор қалампири ва помидор таркибида зараркунанда топилгани важи билан ушбу ҳудуддан айни маҳсулотларни импорт қилишга тақиқ қўйилди.  

Кейинроқ, «Россельхознадзор» Ўзбекистоннинг «Sunny land export» компанияси томонидан экспорт қилинган маҳсулот таркибида «Tomato brown rugose fruit virus» аниқлангани важи билан Навоий ва Қашқадарёдан помидор импортига тақиқ жорий этди.

«Россельхознадзор» 2020 йил 18 декабрдан бошлаб Фарғона вилоятида жойлашган 7та корхонадан помидор ва қалампир маҳсулотларини Россия ҳудудига олиб киришга рухсат берган.

Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати 2021 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги «Ўздавкарантин» инспекцияси кафолати остидаги 34та компанияга помидорларни Россияга экспорт қилишга розилик берган.

Шунингдек, Россия ҳукумати қуритилган маҳсулотларни экспорт қилувчилар мажбурий равишда корхона номи ва манзили, маҳсулот маркировкасини кўрсатиши шартлигини маълум қилган.

«Россельхознадзор» 2021 йил 3 мартдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг олтита корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди.


AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page