...

...

AGROBLOGER

Фосфор тупроқдаги минераллар ёки органик моддалар парчаланиши натижасида юзага келади, ва ўсимлик танасида жуда ҳаракатчан бўлади.

 Балоғатга етган дарахтларда фосфор етишмовчилиги кам учрайди ёки ривожланиши ва ҳосил беришида бу элемент камлиги катта муаммо туғдирмайди. Шундай бўлсада, боғбонлар аммафос ва суперфосфат каби ўғитларни қаторлар орасига экилган беда каби экинларга кўп қўллашади. Бу ўз навбатида дарахт ривожланиши учун тупроқни органик моддалар ва азот билан бойитиб, унинг таркибини яхшилайди.


Фосфор етишмовчилиги белгилари

Фосфор дарахтлар танасида энергия тақсимоти ва ҳужайралар мембраналарини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Дарахтнинг умумий саломатлиги ва ҳосилдорлигининг ошишига кўмаклашишдан ташқари меванинг ҳажми, қаттиқлиги, рангги ва сақланиш муддатларини оширишга ҳам муҳим рол ўйнайди.

Мевали ва декоратив дарахтлар барглари фосфор етишмовчилиги натижасида дағаллашади ва ёз охирида бронза (ҳаттоки сиёҳранг) тус олади.у

***

Фосфор макроэлементи куртак ёриш – гуллашнинг бошланишида илдизларни ривожини яхшилайди ва гул туплари шаклланишига ёрдам беради. Мева шаклланишидан то улар 30 мм бўлгунича, меваларнинг шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беради. Ҳосил йиғим-теримидан сўнг, куртакларнинг ривожланиши ва келгуси мавсум бошида илдизлар ва янги тўқималар ривожини таъминлайди. Мевали дарахтларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигининг кўпайишида бошқа минерал ўғитлар фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади.

Ушбу қўшимча минерал ўғитлар етишмовчилиги аломатлари мавсум охирида, ўсимликлар ривожланишдан тўхтаган ёки мевалари зарарланиб бўлгандан кейингина билинади.

Минерал ўғитлар етишмовчилигини барглар орқали озиқлантириш билан осонликча бартараф қилиш мумкин. Барглар орқали озиқлантириш ёз ойи бошида ёки ўртасида самарали натижа беради ва бир йилда уч ёки тўрт марта қайтарилиши тавсия қилинади. Қўлланиладиган минерал ўғит миқдори ва неча марта сепилиши препарат йўриқномасига ва етишмовчилиги аниқланган элементлар ўрни қанча миқдорда тўлдирилишига боғлиқ.


Report Page