...

...

AGROBLOGER

Касалликнинг белгилари

Оидиум (ун шудринг) кассалиги бу замбуруғ келтириб чиқарадиган касалликлардан бўлиб, ёш навда шингил банди ғужум ва янги ёзилган баргларни зарарлайди. Яъни, токнинг барча яшил қисмлари – барг, барг банди, яшил новда, гул тўпгул попуги, гажаги, узуми ва узум бошларини зарарлайди.

Барг зарарланганида олдин унинг устки томонида, дастлаб оқ, сўнгра оқиш-кулранг, ун ёки чангга ўхшаш ғубор пайдо бўлади, кейинчалик у баргнинг остки томони, барг бандлари ва новдаларига ўтади. Зарарланган навдаларда қорамтир ёйилиб кетган доғлар пайдо бўлади. Кузга бориб бу доғлар қизғиш жигар рангга киради. Бундай навда яхши ривожланмай чириб кетади. Ғужумларда унга ўхшаган ғубор пайдо бўлади, ўсишдан тўхтаб қурийди, ток кечрок касалланганда ғужумлар ёрилиб чирий бошлайди.

Касаллик иссиқсевар бўлиб, оптимум 18-250С ҳароратда ўсади ва токни зарарлайди. У икки марта баҳор ва кузда ривожланиши аниқланган. Токзор ҳавоси сернам ва дим бўлса, бу касаллик янада кучаяди. Оидиум кассалиги замбуруғлари бир йиллик ток новдаларда қишлайди. Бу замбуруғ баҳорда ток гуллаганга қадар спора ҳосил қилади. Касаланган ток туплари қаламча олиш учун ярамайди.

Бу касаллик узум ҳосилини 50 фоизгача пасайтиради, баъзи мавсумларда эса 100 фоизи йўқотилишига олиб келади. Касаллик иссиқсевар бўлиб, 18-250С ҳароратда ўсади ва токни зарарлайди.

Токни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши тегадиган жойларда ўстириш, шпаллерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз вақтида хомток қилиб, ортиқча новда ва баргларини қирқиб туриш керак.

Кимёвий ҳимоя учун олтингугурт препаратлари юқори самара билан қўлланилади. Ўзбекистоннинг қуруқ об-ҳаволи иқлимида кукун шаклидаги олтингугурт ишлатиш юқори самара беради, ёмғирли об-ҳавода эса суспензия қўллаш тавсия қилинади. Олтингугурт препаратлари токни ҳаво ҳарорати 25-300С бўлганида касалликдан яхши ҳимоя қилади, 18-200С да деярли самара бермайди.

Олтингугурт кукуни (15-30 кг/га) ёки ИСО, яъни ООҚ (олтингугуртнинг оҳакли қайнатмаси 0,5-10) билан биринчи ишлов ток гуллашидан олдин, биринчи хомтокдан сўнг дарҳол берилиши лозим. Кейинги ишловлар об-ҳаво шароитлари ва касаллик ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ҳар 10-15 ёки 20-30 кунда берилади. Оидиумга қарши бошқа фунгицидлар олтингугуртдан камроқ қўлланилади, улардан Байлетон 25% н.кук. (0,15-0,3 кг/га), Вектра 10% сус.к. (0,3 л/га), Импакт 25% сус.к. (0,1-0,15 л/га), Фоликур БТ 22,5% эм.к. (0.15 л/га) тавсия қилинади.

Касалликнинг бошланғич кўриниши

Хомток қилиш ишларини ўз вақтида ва пухталик билан ўтказиш, токзорни қишда қондириб суғориш керак. Кузда ток кўмиш олдидан 5% ли ИСО ёки олтингугурт чанглатилади. Бу тадбир кузда ўтказилмасдан боҳорда ток очилгандан кейин ўтказилса ҳам бўлади. Агар навдалар кўкарган бўлса, исони кучи 1% га пасайтирилади.

Баҳор ва ёзда токлар қуйидаги муддатларда дориланади:

биринчи марта гуллашга 15-20 кун қолганда 0.5% ли ИСО сепилади;

иккинчи марта гуллаш даврида;

учинчи марта ток гуллагандан 15-20 кун ўтгач;

тўртинчи марта 10-15 кундан сўнг токларга олтингугурт кукуни чанглатилади.

Оидиум касаллигининг баргларда намоён бўлиши 


@AGROBLOGER канали

 "Ток касалликлари, зараркунандалари ва уларга қарши кураш".

dehqon.uz

Report Page