...

...

FERMER

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий шоли етиштиришда хорижий тажрибани кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хитой селекциясига мансуб юқори ҳосилли, тезпишар шоли навлари уруғликларини ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитида кенг синовдан ўтказиш учун тажриба-синов тариқасида олиб келиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази Хитойдан асосий майдонларга илмий ва навларни синаш мақсадида серҳосил, тезпишар шоли навларидан 300 тонна уруғлик олиб келинишини таъминлайди.


Бунда:

“Ўздонмаҳсулот” АК Хитойдан илмий ва навларни синаш мақсадида олиб келинадиган уруғлик шоли учун талаб этиладиган маблағларни қайтариб бериш шарти билан Уруғчиликни ривожлантириш марказининг талабига асосан Уруғчиликни ривожлантириш марказига тўлаб берилишини таъминлайди;

экиш мавсумига қисқа давр қолганини инобатга олиб, Уруғчиликни ривожлантириш марказига кенг майдонларда синаш мақсадида олиб келинадиган шоли навлари уруғларини Хитой компанияларидан, истисно тариқасида, тўғридан тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат берилади;

илмий ва навларни синаш мақсадида шолини харид қилиш учун Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўтказилган маблағлар шоличилик хўжаликларига тарқатилган уруғлик шоли учун тўланган маблағлар ҳисобидан 2022 йил якунига қадар “Ўздонмаҳсулот” АКга қайтарилиши белгилаб қўйилади.


FERMER канали

kun.uz

Report Page