*/

*/

Source

ЧИНГИЗХОН ВА МЎҒУЛЛАР КИМ БЎЛГАН?

Ижтимоий тармоқларда Чингизхоннинг, мўғулларнинг аслида ким ва кимларнинг авлоди эканлиги ҳақидаги баҳслар тўхтамаяпти. Албатта, бундай мунозараларни табиий қабул қилиш мумкин, лекин шу баҳсларда дуппу-дуруст ҳамюртларимиз ва олимларимиз ҳам илмсизлик ва саводсизликнинг энг юқори чўққисини яққол намоён қилаётгани, марқуртларча фикрлаш ва “шўролар қолипи”дан чиқолмаслик касаллигининг авж олиши жиддий ташвиш уйғотади. Ёмон томони, ёш авлодни албаш ва чалғитиш, тарихий ҳақиқатдан узоқда сақлаш бўйича совет даврида яхши самара берган анъананинг сақланиб қолаётганидир.

Хуллса, баҳслашаётган биринчи гуруҳ бу масалада шундай деб ҳисоблайди:

Чингизхон ҳозирги Монголияда истиқомат қилаётган моголларнинг авлоди. Уларнинг туркийларга, яъни ўзбекларга умуман алоқаси йўқ.

Иккинчи гуруҳ эса бунинг аксини айтмоқда:

Чингизхон, унинг қўшини, авлодлари ва асл келиб чиқиш туркийдир, яъни ўзбеклар (қозоқ, қирғиз, туркман, турк ва ҳок.) билан қон-қондошдир.

Биз ана шу иккинчи гуруҳ тарафида туриб, биринчи гуруҳдагиларга бир қатор саволлар билан мурожаат қилмоқчимиз.

Чунки ушбу масалада бир тўхтамга келиш ва асл тарихни қайта тиклашни “Тошкент Сити” ҳудудига кириш асоссиз равишда пуллик қилинган бир пайтда ғоят муҳим деб ҳисоблаймиз:

Демак, мободо, соғлом баҳсга киришмоқчи бўлганлар бўлса, аввал қуйидаги саволларга жавоб асосли топсин, кейин муносабат билдирса яхши бўларди. Ягона шарт - фикр фақат тарихий фактлар билан асосланиши керак...

(Айтганча, саволлар академик даражада миллат жонкуярлари бўлган профессор устозларимиз томонидан тузилган) Марҳамат:

1. Агар Чингизхон ва қўшини халха-монгол бўлса, унда нега у ҳозирги Монголия чегарасидан чиққач, халха тилини бирдан унутиб, мўъжиза билан туркча сўзлайверган?

2. Нега Чингизхон хонлигида хитой ёки тибет ёзувини эмас, балки барча турклар яхши тушунадиган уйғур ёзувини татбиқ қилди?

3. Нима учун Чингизхон монголларнинг она буғусига (буддизм ва шаманизмга ҳам) эмас, балки туркларнинг Кўк Тангрисига сиғинган?

4. Нима учун Чингизхоннинг аждодлари, авлодлари ва қўмондонлари, Олтин ўрда (Олтин Ўрда эса ҳозирги Қозоғистон ва Россия, Мўғилистоннинг ҳудудини ўз ичига олган). хонларининг номлари монголча эмас, туркча бўлган? Масалан, Ўзбeк, Мангухон, Қуюқхон, Тўхтамиш, Мамай, Тeмур, Тинибeк, Нўғай, Бeрдибeк, Қоғонбeк?!

Нима учун қайнаса қони қўшилмайдиган ҳозирги монголларнинг исмини Чингизхон ва унинг авлодлариникига ўхшамайди?: Инжинаш Ванчинбали, Лодойдамба Чадраавалин, Натсагдорж Дашдоржийн, Ринчeн Бямбын, Сeнгeе Дашзевегийн, Сeдeв Доджоогийн, Чимид Чойжилын, Эрдeнe Сенгийн ва ҳок.)

5. Нима учун Чингизхонни буюк қурултойда халха монголлар эмас, балки қўнғирот, найман, жалойир, қораитлар хон қилиб кўтарган? Нима учун ҳозирги монголларнинг аждоди бўлган халха, чорас, дурбeт, хошимиут кунтайжилар ўша пайтда у ерда бўлмаган ва улар ҳатто Чингизхон юришларида қатнашмаган?

6. Нега Олтин Ўрданинг барча бошкентлари (пойтахтлари) монголча эмас, туркча номланган?

7. Келиб чиқишини ўзлари Чингизхонга боғлаган Абулғози Баҳодирхон, Огаҳий, Мунис Хоразмийларни ҳам инкор қилиш керакми? Чингизхоннинг онаси Ойлун қўнғирот (олхонут) эли қизи эди! Қўнғирот эли монгол бўлса, қўнғирот бўлган Алпомиш унда ким? Уни нега инкор қилмаяпмиз? Абулғозихон Чингизхон авлодларини туркийларнинг қиёт уруғидан, онаси Улун ва хотини Бўртони қўнғирот уруғидан бўлган, деб кўрсатган. Абдулғозихон ҳам Мирзо Улуғбек каби Туминахоннинг Қобулхон ва Қочувли баҳодир исмли эгизак фарзандлари бўлиб, Амир Темур ва барча барлослар Қочувли баҳодирнинг авлоди эканлигини таъкидлаган. Бу трихий фактлар Сизнингча, ёлғонми?

8. Тўрт улус тарихи” ва «Шажаратул атрок» (Турклар шажараси) асаридаги Чингизхон айтган мана бу жирнинг тили қайси тил?:

Денгиз боштин булғонса тиндирур ўғлум Жўлчи дур

Терак тубдан йиқилса турғузур ўғлим Жўлчидур!

9. Нега академик Владимирсов 1929 йили "Сравнителная грамматика писменного монголского языка и халхаского наречия" асарида Чингизхон тилини турк тили дейди?

10. Қиёт ва қўнғирот уруғларининг ўзбекнинг 92 уруғи таркибига киришини биласизми ўзи?

11. Нега тарихчи ибн Ал Асир мазкур маълумотга урғу беради: “Самарқанд қалъаси қўшини аскарлари ғолибларга таслим бўлиб шундай дейишди: БИЗ ЧИНГИЗХОН ЭЛИДАНМИЗ. У БИЗЛАРНИ КЕЧИРИШИ КЕРАК!Самарқандга ЧИНГИЗХОН ЭЛИ осмондан тушибдими?!

12. Нима учун Машҳур сайёҳ Марко Поло ( 1254—1324) Хубилай хон ҳақида гапириб, унинг гаплари ва чет элликлар билан суҳбати фақат туркийча бўлгани ва шу тилда давлат ёрлиқларини ёзганини келтиради. (Ахир бу вақтда хон хитойни бошқарар эди!..) Ниума учун Чингизхоннинг невараси, Ўқтойнинг ўғли, улуғ хон Қуюқхон Рим Папаси Иннокентий IV ёзган ёрлиғини ўзбек тилида ёзган ва у “Улуғ улуснинг... хон ёрлиғимиз!”, деб бошланади!

13.Нима учун Хулагу хон аскарини араб давлатларида “Турон қўшини” деб аташган?

14. Нима учун Гилом де Рубрук (1220 — 1293) Чингизлилар саройидаги таржимонлар монголчадан эмас туркчадан таржима қилишганини келтиради.

15. Чингизхон билан Хоразмшоҳ ўртасидаги урушнинг бошланишига ким сабабчи бўлган? МирзоУлуғбек : Чингизхон савдогарлари... "Ўтрор диёрига етганларида, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан қўйилган Ўтрор ҳокими Инолчуқ ҳузурида жанжалга дуч келдилар. У Султон Муҳаммад Ҳоразмшоҳнинг онаси Туркон хотунга қариндош бўлганидан Ғойирхон лақабини олган эди. Савдогарлар жамоасидан бири ҳинди бўлиб, илгари жуда машҳур экан. Уни танир эди. Илгариги одатича ул ҳинди уни Инолчуқ деб атади. Бу маъни ул соҳиби давлат хотирига оғир ботибди. Дарғазаб бўлиб, бозоргонлар моли тамаъида тожирлар жонига қасд қилди. Ул бегуноҳларни ҳибсга олди...Ўтрорда савдогарларни тутиб қолди, бу ишни дев кўрса ҳам лол қоларди.” Хуллас, 1218 йили Чингизхон тарафидан юборилган қимматбаҳо совғалар ортилган савдо карвонни талатиб, савдогарларни ўлдиртириши урушга сабаб бўлмаганмиди?

16.Нега Фитрат бундай деди:

ЭЙ УЛУҒ ТУРОН, АРСЛОНЛАР ЎЛКАСИ! СЕНГА НЕ БЎЛДИ?

...ЭЙ ЧИНГИЗЛАРНИНГ, ТЕМУРЛАРНИНГ, ЎҒУЗЛАРНИНГ, ОТИЛЛАЛАРНИНГ ШОНЛИ БЕШИКЛАРИ! ҚАНИ У ЧИҚДИҒИНГ ЮКСАК ЎРИНЛАР...

ОНАМ.

Онам! Сени қутқармоқ учун жонми керакдир?

Номусми, виждон била имонми керакдир?

ТЕМУР ИЛА ЧИНГИЗ қони тошди томуримда —

Айтгил, Сени қутқармоқ учун қонми керакдир?

Ёв суқғали келгач, қиличини юрагингга,

Туш олдига, ол кўксуми — қалқонми керакдир?..

17. Сизнингча, Абулғозихон, Улуғбегу Фитратлар ёлғончими?

18. Нега шарқшунос олим Алекса́ндр Па́влович Хоро́шхин (1841—1875): "«равда, что и узбекъ сильно "отаджился", если можно такъ выразиться, но все-таки онъ далъ исторiи Чингиза и Тамерлана...”деган?

19. Нима учун улуғ академик Радлов бир неча юзлаб асл манбаларни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келган: “Бурджген (қиёт-бўритегин, Чингизхон отаси уруғи) - подразделение узбеков (В. В. Радлов, ук. Раб., с. 722)... (У киши ҳатто тюрков деб ҳам айтмаяпти!) Нима учун?

20. Хуллас, ўша даврдаги мўғуллар ҳозирги монголлар эмаслигини, мўғуллар (мангу эл) азалдан туркий қавм бўлганлигини биласизми?

Буниси навбатдан ташқари савол: Яхшими, ёмонми ўз аждодлари кимлигини, уларнинг тарихини билишга ҳақли бўлган ёш авлодни алдашдан, собиқ совет тузумининг бўҳтон ва ёлғонлардан тарихини тарғиб қилишдан манфаатдор эмасмисиз, мободо?

Report Page