МАКТАБДА   “ЗУККО КИТОБХОН” ТАНЛОВИ

             

      Президентимизнинг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар,адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш  мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактабида кутубхоначи Махсума Темирова ташаббуси билан  “ Зукко  китобхон”  интелектуал  танлови бўлиб  ўтди.

      

         Танловда мактабнинг 5-“А”,5-“Б”,5-“Д” синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар беллашдилар.Беллашув Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссасининг мазмун-моҳиятини  чуқур ўрганиш мақсадида ташкил этилди.Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад айтганидек:”...достондек ўқилади.Уни ўқиб ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз”.Дарҳақиқат,”Дунёнинг ишлари”қиссаси катта -кичик  новеллалардан тузилган бўлса-да,  барчасини битта тимсол бирлаштириб туради.Бу тимсол—ОНА.Асар енг эзгу ,энг самимий туйғулар ҳақида,энг эъзозли зот—ОНА тўғрисида  ҳикоя  қилади.

 

  Ўқувчилар  ҳакамлар томонидан берилган саволларга аниқ жавоб беришди.Ҳикояларни равон,тўлиқ гапириб,ўз муносабатларини баён этишди.

          Иштирокчилар  “Имон”,”Ўрис боланинг ойиси”,”Энг оғир гуноҳ”,”Икки афсона” сингари ҳикоялардаги воқеаларни,уларда илгари  сурилган  ғояларни шарҳлаб,таассуротларни,тарбиявий  аҳамиятини сўзлаётганларида асар қаҳрамонлари билан қанчалик яқин бўлиб қолганликларини ҳис қилдик.


       Гулираъно Раҳматова,Умида Тошқулова,Сабрина Деҳқонова,Сўғдиёна Маҳкамова ,Гулсанам Маъмурова,Абубакр Изомов,Маърифат Исаева,Азиза Сатторова,Азиза Ҳакимовалар танловда  фаол иштирок этишди.

  Ғолибликни 5-“А” синф  жамоаси қўлга киритди.

      

Иштирокчилар ва ғолиблар мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Эгамбердиев  томонидан рағбатлантирилди.



                                                               Зевар Бердиева ,

 3-умумий  ўрта таълим мактаби.





Report Page