...

...

Z.A

Ундай бўлса, биргаликда улар билан яқиндан танишамиз:

1. Сиддийқ (тасдиқловчи) – Абу Бакр розияллоҳу анҳу;

2. Фааруқ (хақ ва ботилни ажратувчи) – Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳу;

3. Зун-нуройн (икки нур эгаси) – Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳу;

4. Абу Туроб (тупроқ отаси) – Алий бин Абу Толиб розияллоҳу анҳу;

5. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муаззини – Билол бин Робаҳ розияллоҳу анҳу;

6. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг хатиби (воизи) – Собит бин Қойс розияллоҳу анҳу;

7. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг шоири – Ҳассан бин Собит розияллоҳу анҳу;

8. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ходими – Анас бин Молик розияллоҳу анҳу;

9. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаворийси – Зубайр бин Аввом розияллоҳу анҳу;

10. Асадуллох (Аллоҳнинг шери) – Ҳамза бин Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу;

11. Сайфуллох (Аллоҳнинг қиличи) – Холид бин Валийд розияллоҳу анҳу;

12. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг (жангларда) қўриқчилари – Саъд бин Абу Ваққос розияллоҳу анҳу;

13. Бу умматнинг амийни (энг ишончли кишиси) – Абу Убайда бин Жарроҳ розияллоҳу анҳу;

14. Хабрул Умма (умматнинг энг илмли, зиёли кишиси) – Абдуллоҳ бин Аббос розияллоҳу анҳу;

15. Хакиймул Умма (умматнинг ҳикматли кишиси) – Абу Дардо розияллоҳу анҳу;

16. Бу умматда ҳалол-ҳаромини энг билувчироғи ва Қиёмат кунида уламоларнинг имоми – Муоз бин Жабал розияллоҳу анҳу;

17. Бу умматнинг Луқмон Ҳакийми — Салмони Форсий розияллоҳу анҳу;

18. Хақиқатни изловчи - Салмони Форсий розияллоҳу анҳу;

19. Таажус-суннах (суннатнинг тожи) Абдуллох бин Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳу; 

20. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг уй ишларидаги сирдоши — Абдуллоҳ бин Масуъд ва давлат ишларидаги сирдоши — Ҳузайфа бин ал-Ямаан розияллоҳу анҳулар;

21. Саййидул-қурро (Қориларнинг саййиди) – Убай бин Каъб розияллоҳу анҳу;

22. Каъбани яқинида туғилган саҳоба — Ҳакийм бин Ҳазм розияллоҳу анҳу;

23. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоси (озод қилган қуллари) - Зайд бин Ҳориса розияллоҳу анҳу;

24. Саййидуш-шуҳадо (Шахидларнинг саййиди) - Ҳамза бин Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу;

25. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг котиблари — Зайд бин Собит розияллоҳу анҳу;

26. Юзта отлиқ аскарга тенглаштириладиган саҳоба – Заҳҳок бин Суфён розияллоҳу анҳу;

27. Қўшн ичида овози мингта кишининг овозидан яхши бўлган саҳоба – Абу Толҳа Ансорий розияллоҳу анҳу;

28. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қиличларини қўлга киритган саҳоба – Абу Дужона розияллоҳу анҳу;

29. Унинг вафоти сабаб Аллоҳнинг Арши ларзага келган саҳоба – Саъд бин Муоз розияллоҳу анҳу;

30. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам у саҳобани, У Зотга уммат қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтганлар, у саҳоба – Саалим бин Маъқал розияллоҳу анҳу;

31. Саҳобаларнинг энг афзалини (Ҳамза бин Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу;) ўлдирган ва башарнинг энг ёмонини (Мусайламатул-Каззоб) ўлдирган саҳоба – Ваҳший бин Харб розияллоҳу анҳу;

32. Бу умматнинг Юсуфи деб аталадиган саҳоба- Жарийр бин Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу;

33. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга хуснда ҳам, хулқда ҳам ўхшаш саҳоба – Жаъфар бин Абу Толиб розияллоҳу анҳу;

34. Унинг Қуръон тиловатини эшитиш учун фаришталар ерга тушадиган саҳоба – Усайд бин Хузайр розияллоҳу анҳу;

35. Ёлғиз юрадиган, ёлғиз вафот этадиган ва ёлғиз қайта тириладиган саҳоба – Абу Зар ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу;

36. Азон айтилиш тартибини биринчи бўлиб тушида кўрган саҳоба – Абдуллоҳ бин Зайд розияллоҳу анҳу;

37. Дажжолни кўрган саҳоба – Тамийм ад-Даарий розияллоҳу анҳу;

38. Жанозасига осмондан етмиш минг фаришта тушиб иштирок этган ва қабридан мискни ҳиди таралган саҳоба – Саъд бин Муоз розияллоҳу анҳу;

39. Энг тезкор саҳоба – Салама бин Акваъ розияллоҳу анҳу;

40. Соқорус-соҳаба (Саҳобаларнинг бургути) – Хубайб бин Адий розияллоҳу анҳу;

41. Абул-масакийн (Мискинларнинг отаси) – Жаъфар бин Абу Толиб розияллоҳу анҳу;

42. Ғосийл ал-Малаикаҳ (шаҳид бўлганида жасади фаришталар томонидан ювилган саҳоба) — Ханзала бин Абу Омир розияллоҳу анҳу; 

43. Баҳрул жувд (сахийликда денгизга тенглаштирилган саҳоба) — Абдуллоҳ бин Жаьфар бин Абу Толиб розияллоҳу анҳу;

44. Саййидул Ҳуффаз (хадис ровийларнинг саййиди) — Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу;

45. Абу Ҳурайра (мушукча отаси) — Абдурроҳман бин Сохр ад-Дувсий.

46. Жаннатга савол-жавобсиз кирадиган саҳоба – Уккоша бин Муҳсин розияллоҳу анҳу;

Аллоҳ улардан рози бўлсин. Аллоҳ бизга ҳам улардагидек ҳиммат ва жасорат берсин. Жаннатда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга ва асхобларига яқин туришни ва бунга муносиб бўлишни насиб этсин. Шу ўринда бизни ҳам дуоларингизда унутмайсиз деган умиддаман.

Фазлиддин Парпиев

САВОБИНИ БОШҚАЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ. 
АЖРДА ШEРИК БЎЛИНГ.

Z.A

Report Page