...

...

@Jizzax

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ота ва набираларнинг қўлларида “Шифокорлар сабаб биз онасиз қолдик” деган ёзув билан қилган мурожаатлари юзасидан муносабат

Шу йилнинг 16 март куни Навоий вилоят перинатал маркази гинекология бўлимига 12 ҳафталик ҳомиласининг нобуд бўлганлиги билан мурожаат қилган Навбаҳор тумани Ўзбекистон МФЙда яшовчи, 1985 йилда туғилган О.Ф “Ҳомиладорлик 4. 14-хафта 4-кун Туғруқ 3. Ривожланмай қолган ҳомила” ташхиси билан қабул қилинган.

Бемор бўлимда даволаш-ташхислаш стандартлари асосида тўлиқ текширувлардан ўтказилиб, ҳомиланинг уч хафтадан ортиқ ривожланмай қолганлиги, умумий қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори нормадан ошганлиги инобатга олиниб, септик асоратларнинг олдини олиш ва антибиотико-профилактика мақсадида “Цефтриаксон” дори воситасининг 1,0 грами мушак орасига синамасидан сўнг инъекция ўтказиш тавсия берилган.

2021 йил 16 март куни соат 17:50 лар атрофида муолажа ҳамшираси томонидан ушбу дори воситаси билан ўнг билак соҳасига синама қўйгандан кейин тўсатдан анафилактик реакция, анафилактик шок ва клиник ўлим ҳолати кузатилган. Ўтказилган тезкор реанимацион чора-тадбирлардан сўнг юрак фаолияти тикланиб, реанимация бўлимида узайтирилган суъний нафас бериш аппаратида интенсив даво муолажалари давом эттирилган.

Даволаш жараёнида 17, 23 ва 25 март кунлари мамлакатимизнинг малакали анестезиолог ва реаниматологлари томонидан кўрилиб, керакли тавсиялар берилган ва буюрилган тавсиялар асосида даво муолажалари олиб борилган.

Ўтказилган интенсив даво муолажаларига қарамасдан 2021 йил 25 март куни бемор О.Ф.да биологик ўлим қайд қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page