...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қирғизистон Республикасига 10 минг дона олма, ўрик, гилос ва бошқа мевали дарахтларнинг кўчатлари беғараз ёрдам сифатида етказиб берилди. Бу ҳақда Вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистондан ташриф буюрган мутахассислар Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий тажриба станцияси фаолияти билан танишдилар, фермерлар, томорқа эгалари билан мулоқотда бўлишди.

- Имконият учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан миннатдормиз. Мазкур кўчатлар Ўш, Жалолобод вилоятлари туманларида экилади. Албатта, боғдорчиликни ривожлантириш қирғиз халқининг даромади ошишини таъминлайди.Экилаётган ҳар бир ниҳол пишиқчиликда тотли мевалари билан халқимизни баҳраманд этиши, шубҳасиз. Бу саъй-ҳаракатлар аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган. Эътиборлиси, пандемиянинг таъсири ҳанузгача сақланаётган бўлса-да, Ўзбекистонда озиқ-овқат таъминоти масаласини ижобий ҳал этишнинг самарали чора-тадбирлари қўлланилмоқда. Бундан аҳолининг реал даромади ортаётганини кўриш мумкин, дейди Ўш вилояти Қорасув тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қувонч Мамедов.

Андижон илмий тажриба станцияси директори Шуҳрат Тошбоевнинг таъкидлашича, бу кўчатларнинг эрта ҳосилга кириши, ҳосилдорликнинг юқори бўлиши ва бошқа бир қанча афзалликларга эгалиги билан аҳамиятлидир.

Кўчатларни етиштиришда Қирғизистонга мос келадиган алоҳида навлар танланиб, карантин талабларига тўла амал қилинган. Амалга оширилаётган бу хайрли тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.


@AGROBLOGER канали

darakchi.uz

Report Page