...

...

AGROBLOGER

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида кластерлар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор билан тасдиқланаётган низомга кўра, мева-сабзавотчилик кластери тармоқ ихтисослиги бўйича қуйидаги йўналишларда ташкил этилиши мумкин:

боғдорчилик – интенсив боғдорчилик ва томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш асосида ва мевачилик, ёнғоқчилик, цитрус ва кўп йиллик маҳсулот етиштиришга ихтисослашган;

узумчилик – томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда интенсив асосда хўраки ва/ёки саноатбоп узум маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган;

сабзавотчилик – бир йиллик сабзавот, дуккакли экинлар, кўкат

ва республика ҳудудида таъқиқланмаган бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга ихтисослашган;

иссиқхона – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда иссиқхона коплексларидан фойдаланишга ихтисослашган;

кўп тармоқли– юқорида санаб ўтилганлар бўйича биттадан ортиқ йўналишга ихтисослашган.

Қайд этилишича, ташаббускор мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш учун тармоқ ихтисослиги ва турини кўрсатган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органига ариза билан мурожаат қилади.Агар ташаббускор танлаган ихтисослигига мос ҳолда мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштириш учун ер участкасини фойдаланишга (ижарага) олишни ёки мавжуд ер майдонларини кенгайтиришни хоҳласа, буни аризада акс этириши лозим.Келгуси йил ҳосили учун мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш бўйича ташаббускорларнинг аризалари ҳар йили 15 сентябрга қадар тақдим этилади.


xabar.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page