...

...


Поясининг узунлиги лалмида 20—60 см, шартли суғориладиган ерларда 60—70 см. Поялари ингичка, шохланиши нав хусусиятларига боғлиқ. Ён шохлари кўпинча 4—8 та бўлади.

Биологик хусусиятлари:

Мойли зиғир иссиқликка талабчан эмас. Уруғлари 5 °С да уна бошлайди. Униб чиққандан гуллагунча ҳавонинг ҳарорати ўртача 15-17 °С, пишиш даврида 19 - 20 °К ни талаб қилади. Ёш майсалар -6 °С совуққа чидайди. Ўсув даврида 16 - 18 °С фаол ҳарорат талаб қилинади.

Ўсув даврининг охирида зиғир иссиқликка талабчан бўлади. Бу даврда ҳароратнинг етишмаслиги ҳосилнинг камайишига олиб келади. Униб чиқишда ҳаво ҳарорати паст бўлса, униб чиқиши камаяди.

Мойли зиғирнинг ўсув даври толали зиғирникига нисбатан қисқа. Узун кунли ўсимлик. Ёруғликка талабчан. Серқуёш, ёруғ кунларда уруғ таркибида мой ва оқсил миқдори кўп бўлади.


Шимолий минтақаларда навлар кечпишар бўлади. Ривожланишнинг турли фазаларида ташқи омилларга талаб ҳам турлича бўлади. Мойли зиғир қурғоқчиликка чидамли ҳамда намга талабчан. 

Тупроққа талабчанлиги:

Зич, тошлоқ, шўр, оғир тупроқларда ҳосили пасайиб кетади. Лалми минтақада оч бўз, тўқ бўз, тоғли минтақада чимли бўз тупроқлар мойли зиғир ўстириш учун қулай бўлади. Зиғир экилган далалар ўтлардан тоза бўлиши лозим. У секин ривожлангани учун бегона ўтлар қисиб қўяди.

Зиғир ғунчалашни бошлагунча тез ўсади. Гуллаш даврига ке- либ бўйи 60—70 см га етади. Ўсимлик майсалари яшил, пояси тик туради, гуллари кўк. Уруғи эртапишар. Ўсув даври 72—77 кун.


Навлари: Бахмалский—2 нави Давлат реестрига киритилган.


Зиғир: маккажўхори, полиз, дуккакли дон экинлардан кейин экилса, яхши натижа беради. Зиғирни карамгуллилардан кейин экиш ярамайди. Карамгуллилар экилган далага 6—7 йилдан кейин зиғир экиш мумкин. Қўриқ ерларга экиш яхши натижа беради. Буғдой, арпадан кейин ўт босади. Зиғир экилган майдонга 6—7 йилдан кейин қайта экиш мумкин. Касаллик ва зараркунандалар кўпайиб кетади.

Ерни тайёрлаш: Зиғир экиладиган майдонлар 22—25 см чуқурликда ҳайдалади. Дон экинларидан кейин дала чуқур шудгор қилинади. Куз- да чуқур шудгор қилиш, ерни баҳорда ҳайдашга нисбатан ҳосилдорликни 22 % оширади.

Лалмикорликда қор тўплаш, зичлаш катта аҳамиятга эга. Эрта баҳорда «зиг-заг» бороналар билан бороналанса, нам яхши сақланади. Бороналашдан кейин 5—6 см чуқурликда култивация қилиниб, мола босилади.


Экиш: Уруғлар тозаланиб, сараланиб, кимёвий моддалар билан иш- ланади.

Уруғлар зарпечак уруғларидан тозаланган бўлиши лозим.

Зиғир баҳорда буғдой ва ар- падан кейин экилади. Эрта экиш ижобий натижа беради. Эрта экилса, касал- лик ва зараркунандалар билан кам зарарланади, намликдан яхши фойдаланилади, юқори ҳосил беради.

Лалми ерларда феврал охири март бошида экилганда ҳосил 6,3 с/га, март ўртасида экилганда 5,6 с/га, апрелнинг биринчи ўн кунлигида 3,4 с/га ҳосил олинган.

Экиш меъёри: адирда 16—18 кг/га, тоғ олдида 20—22 кг, тоғли минтақада 25—30 кг/га. 

Зиғир дастлабки 20—25 кунда суст ўсади.

Бегона ўтлардан бўтакўз, қушқўнмас, ажриқ, ундов, какра, буғдойиқ ва бошқалар учрайди. Зиғир ўсув даврининг бошида фосфорли ўғитларга, арчалаш ва гул- лаш фазаларида азотли ўғитларга, гуллаш ва ғунчалаш даврларида калийли ўғитларга талабчан бўлади. Экишда ўғитланмаган бўлса, ўғитлар тупроққа аралаштирилиб, пуркагич ускуналарида сепилади.

Report Page