...

...

FERMER

Кеча, 7 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилояти туманларидаги аграр соҳа объектларига ташриф буюрди.

Дастлаб Сирдарё туманидаги “Агро Эко Текноложи” фермер хўжалигига тегишли узумзор, “Фотима Хасан Хусан” ҳамда “Сокин Синдоробод” ва “Сир Универсал Барака” фермер хўжаликлари ерларига картошка ва соя экилаётган майдонлар бориб кўрилди.

Шуниндек, Сайхунобод туманидаги чигит, соя, картошка ва ошқовоқ экиладиган майдонлардаги шарт-шароитлар ҳамда агротехнологиялар, Гулистон туманидаги хўжаликлар билан танишилди.

Ишчи гуруҳ сайёр учрашувлари давомида фермерлар мутахассислар ва раҳбарлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконига эга бўлишди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, шунингдэк, аграр соҳадаги фаолиятини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтишди.

Учрашув якуни бўйича туман ҳокимлиги биносида фермер ва деҳқонлар билан йиғилиш ўтказилиб, унда муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими муҳокама этилди.


FERMER канали

agro.uz

Report Page