...

...

AGROBLOGER

2022 йилнинг март ойида банан импорти 15,4 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробар кўп кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича расмий маълумотларга асосланиб.

2022 йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган даврда Ўзбекистонга жами 40,1 минг тонна банан импорт қилинган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар, 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир.

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари мева-сабзавот бўйича 2021 йилнинг топ-10 воқеликларидан бири сифатида қайд этган эди. 2022 йилнинг биринчи чорагида ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси нафақат давом этди, балки тезлашди. 2022 йилнинг январь-март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан банан истеъмолининг ўсиш суръати 2021 йилда қайд этилган кўрсаткичга нисбатан юқори бўлди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилда Ўзбекистон 89,4 минг тонна банан импорт қилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўпдир.

Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири ушбу маҳсулот импортида божхона божи тўловларининг нолга туширилиши бўлди. 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор меваларни бошқа мамлакатлардан олиб киришни божхона божи тўловидан озод қилиш орқали импортни рағбатлантириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Ҳукуматнинг импорт бўйича божхона божи тўловларини нолга тушириш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йилнинг январь-март ойларида ушбу маҳсулот истеъмоли ўсишида қўшимча рағбат бўлди. Чунки, 2021 йилнинг октябригача бўлган даврдаёқ, импорт статистикаси Ўзбекистонга банан импорти ҳажми сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page