...

...

FERMER

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Чиноз туманидаги тижорат банкларидан бирининг ходими содир этган ноқонуний фаолият фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Х.А. мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда 2020 йилда турмуш ўртоғи номига деҳқон хўжалиги ташкил этган. Уни ўзи ишлайдиган банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган. Сўнгра «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 15 нафар фуқарога ажратилган жами 397,3 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини деҳқон хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, фуқароларга нақдлаштириб берган.

Шунингдек, Х.А. 2021 йилда 3 нафар яқин таниши номига деҳқон хўжаликлари ташкил қилиб, уларни ҳам банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 71 нафар фуқарога ажратилган жами 2 миллиард 182 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ушбу хўжаликлар орқали нақдлаштириб бериши оқибатида маблағлар мақсадсиз сарфланган.

Бундан ташқари, 2020 йилда 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан мини печлар харид қилиш учун 60 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишига эришган. Уларни ҳам ўзига тегишли таъминотчи деҳқон хўжалиги ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Ҳозирда Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


FERMER канали

daryo.uz

Report Page