...

...

FERMER

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида” ги қарори асосида инспекцияга қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлик сифати бўйича соҳада давлат сиёсатининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш вазифаси юклатилган.

– Жорий йил ҳосили учун 86291 гектар майдонга чигит экиш режа қилиниб, ушбу майдонлар учун 4850 тонна чигит тайёрланди ва уруғлик тарқатиш шохобчаларига етказиб берилди, – дейди Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштиришни ва таъминотини назорат қилиш бўлими бош инспектори Ислом Бегжанов. – Бугунги кунда пахта-тўқимачилик кластерларига 101 та уруғлик тарқатиш шохобчаси ва улардаги 1332 та чигит ивитиш жойларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Улар зарур бўлган жиҳозлар билан таъминланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом талаблари асосида ҳар бир туманда танлов ўтказиш ишлари олиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 2022 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш мақсадида 13 минг 152 гектар уруғлик пахта майдони учун 345 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан ҳужжат топширилди. Шундан танлов якунлари бўйича 9 минг 600 гектар уруғлик пахта етиштириш учун 244 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхонаси ғолиб, 3 минг 552 гектардаги 101 та фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоноси номаъқул деб топилди. Жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари ва келгусида амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг тўғри амалга оширилиши Инспекциянинг тегишли инспекторлари томонидан алоҳида назорат қилиб борилади.


Довуд Абибуллаев, ЎзА

FERMER канали

Report Page