...

...



1705-йилда ирландиялик Маржори МакКолл исмли аёл безгакдан вафот этади ва касаллик тарқалишининг олдини олиш учун уни тез кўмишади. Aёл тобутга қимматбаҳо узук билан қўйилади, чунку унинг эри шиш туфайли узукни бармоғидан ечиб ололмайди. Бу эса дафн этилганларни ўмарадиган ўғриларнинг эътиборини тортади. 


Ўша куни тунда, ер ҳали юмшоқ бўлганида, ўғрилар қабрни қазиб, тобутни очишади. Узукни ечиб олиша олмагани сабаб, бармоқни кесишга қарор қилишади. Қон чиқиши биланоқ, кундуз куни комага тушиб қолган Маржори бошини кўтаради ва бақиришни бошлайди. Ўғрилардан баъзилари ўша ернинг ўзида ҳушини йўқотади, баъзилари қўрққанидан қочиб қолади. Маржори эса бир амаллаб тобутдан чиқиб, уйи томон йўл олади. 


Эшик тақиллаганда, Маржорининг эри Жон болалари билан уйда эди. Эшикни очиб, у дафн кийимидаги, бармоғидан қон оқиб турган хотинини кўради ва ўша ернинг ўзида юраги ёрилиб ўлади. Уни хотини бўшатган тобутда дафн етишади. 


Маржори узоқ умр кўради, қайта турмушга чиқади ва фарзандли бўлади. У вафот этганда, Ирландиядаги ўша Шенкиллл қабристонига дафн этилади. Унинг қабр тоши ҳозир ҳам сақланиб қолган ва унга "Бир марта яшаган, икки марта кўмилган" деб ёзиб қўйилган.


Report Page