...

...

AGROBLOGER

Ички касалликлар ва нефрология бўйича мутахассис, доктор Арзу Акгул Туркиянинг Sozchi газетасига интервью бериб, сув жуда кўп касалликларга, шу жумладан, коронавирусга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди.


Унинг таъкидлашича, сув инсон танасидаги метаболик жараёнларни мувофиқлаштириб турадиган асосий восита ҳисобланади, қолаверса, сув тўқималарга энг керакли озиқаларни етказишда ва яшаш жараёнида пайдо бўладиган чиқиндиларни танадан чиқариб юборишда ҳам асосий вазифани бажаради.


Сув танадан таксинларни ювиб чиқаради, танадаги ҳароратни маромига келтиради, қолаверса, қоннинг қуюлиб қолишига йўл қўймайди, дейди врач. Агар акси бўлганда, таксинлар қонда тўпланиб қолади. Бунинг натижасида инсонда сийдик тоши касаллиги ёки буйрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин.

Коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш чораларининг бири, бу иммунитетни қўллаб-қувватлаб туришдир, бунинг учун тўғри ва мувозанатли овқатланиш лозим, дейди Арзу Акгул.


“Ҳар куни керакли миқдорда сув ичиш организмдан таксинларни чиқаришга ёрдам беради, бактерия ва вирусларни нейтрализация қилади“, — дея таъкидлайди у.


Шунингдек, унинг таъкидлашича, оғизни тузли ёки илиқ сув билан чайиш фойдалидир. Тез-тез сув ичиб туриш тананинг сувсизлигини бартараф этади ва иммунитет кучайишига ёрдам беради.

Врач, ёзда ҳар биримиз камида икки литр сув ичишимиз кераклиги, қишда эса 1,5 литр сув етарли бўлишини эслатди.

Бундан олдин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) экспертлари ҳам коронавирус вақтида тўғри парҳезга амал қилиш кераклигини эслатганди.

Ташкилот олимларининг айтишича, озиқ-овқат тури чекланган бўлганда ҳам, фойдали овқатланишни давом эттирса бўлади. Бундан ташқари, ҳаддан ортиқ кўп озиқ-овқат сотиб олишдан олдин, бошқаларнинг эҳтиёжини ҳами эсдан чиқармаслик лозим.

“Аввало, уйда нималар борлигини текширинг, харидингизни олдиндан режалаштириб олинг”, деб маслаҳат беради экспертлар. Шунингдек, таъкидланадики, харид қилинган озиқ-овқатнинг фойдаланиш муддати оз бўлган қисми ҳақида унитмаслик лозим, уларни тезроқ истеъмол қилиш лозим.

ЖСТнинг тавсиясига кўра, биринчи навбатда сархил ва тез айнийдиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш лозим, овқатни имкон қадар ўзингиз тайёрланг, агар бунинг имкони бўлмаса, уни ишончли компанияларга буюртма қилишингиз ҳам мумкин.

Коронавирус пандемияси тарқалган пайтда алкогол маҳсулотлари, шакар ва ёғлар истеъмол қилишни чеклаш лозим, етарлича суюқлик ичиш ва кўп мева-сабзавот истеъмол қилиш фойдалидир, деб маслаҳат беради мутахассислар.


uza.uz

AGROBLOGER канали

Report Page