👇👇👇

👇👇👇

🌐OLTIARIQ_TV

Farg'onada Nexi o'g'irilari ushlandi...

Фарғона шаҳрида 2018 йил 3 апрель куни номаълум шахслар З.Ҳусанова кўчасида жойлашган “Наврўз” тўйхонаси олдида қаровсиз қолдирилган 1981 йилда туғилган Ш.Ибрагимовнинг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Олиб борилган қирдирув ишлари натижасида автомашина Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 110-уй олдидан техник соз ҳолда топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 44-“Б” уй 15-хонада яшовчи, 1993 йилда туғилган Ф.Зайниддинов ва Қувасой шаҳар Ватан равнақи кўчаси 10-уйда яшовчи, 1991 йилда туғилган Д.Мамарозиқовлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси



Report Page