👇
🌐OLTIARIQ_TVҚўқонда аёл 3 ёшли ўғлининг қотиллигида гумонланиб ушланди
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида қотиллик содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2018 йил 2 апрель куни Туркистон кўчасида жойлашган “Тошкент-Қўқон” йўналиши бўйича қатновчи автомашиналар турар жойи олдидаги дарахт тагидан осиё миллатига мансуб, 3-4 ёшлардаги ўғил боланинг бўғилган ҳолдаги жасади топилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида жасаднинг шахси аниқланди, у 2015 йилда туғилган Ф.И. бўлиб, ушбу жиноятни марҳум Ф.И.нинг онаси, 1995 йилда туғилган С.Т. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.