...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикасини иқлим шароитдан келиб чиққан ҳолда очиқ дала, плёнкалар остида, плёнкали ва ойнаванд иссиқхоналарда айсберг салатини етиштириш чора-тадбирлари: 

1. Уруғлар тўғридан-тўғри махсус халтачаларга ва кассеталарга ташланади. 

2. Уруғлар аввалдан тайёрлаб қўйилган ва махсус ишлов берилган ерга шаблон асосида ташланиб, 3 ёки 4 чинбарг чиқарган кўчатни махсус халтачаларга ёки кассеталарга кўчириб экилади. Иссиқхона шароитида йил давомида ва очиқ дала шароитида апрелдан то августгача экилиши мумкин. 

1 гектар майдонга кўчат чиқариш учун 80 000 уруғ керак бўлади. Уруғлар 0,5-0,8 см чуқурликка ташланади. Кузги-қишки ва қишки-баҳорги мавсумларда кундузги ва кечки хароратнинг кеcкин фарқ қилиши (15-20°C) натижасида ўсимликнинг стресс ҳолатга тушиб қолиш эҳтимоли бор. Бунда ўсимликнинг гуллашга мойиллиги ошади. Бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун хароратни кечаси 17°C ва кундузи 25°C иссиқликда ушламоқ зарур. Айсберг салатини тупроқ таркибида оғир тузлар ва ишқорий моддалар кам бўлган ер кўрсаткичи 6-6,5 (ишқорийлиги) ва ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 1,7-2 ms бўлиши мақсадга мувофиқдир. Агротехниканинг асосий омилларидан бири бу экинни тўғри суғориш ва озуқлантиришдир. Кўчат ривожланиш даврида 5-6 маротаба, барг шаклланаётган даврда шароитдан келиб чиққан ҳолда тез-тез суғормоқлик баргларни тезроқ ўраб тўлишишга ёрдам беради. 

Ўғитлаш: Кўчат экилишдан олдин ер ҳайдовига куз пайтида 25-30 тн/га мол гўнги, 200-250 кг/га фосфорли 150 кг/га калийли ўғитлар солинади. Баҳорги мавсумда кўчат экилгандан кейин 300 кг/га азотли, 250 кг/га фосфорли, 200 кг/ га калийли ўғитлар бирин-кетин ўз шароитидан келиб чиққан ҳолда солинади. Барг массасини ривожлантириш ва ички чиқаришларни олдини олиш мақсадида калий ва кальцийни қўшимча баргдан бериш тавсия этилади.

 Кўчат экиш схемаси: томчилаб суғоришга 35 Х 70, 35 Х 1,40 ва ариқдан суғоришга 35 Х 70. 

1 га учун сарф бўладиган кўчат сони: иссиқхоналар учун 50 000 - 60 000 дона, очиқ дала учун 65 000 - 70 000 дона.


@AGROBLOGER канали

Report Page