...

...

FERMER

Facebook тармоғидаги Антикоррупция саҳифаси ёзмоқда:

(Мақола ўзгартиришсиз ҳавола қилинмоқда).


Мана бу ахвол мана шармандалик!

Элликқалъа туманида 44 та фермер хужалиги бирлашиб,

1. Манбаси Давлат бюджети маблағлари бўлган қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (фонд)дан маблағ олмасдан ўз маблағи хисобига пахта етиштирамиз дейишса

2. Шахсий маблағимизни кооперацияга йиғиб пахта тозалаш заводи ва чигитни қайта ишлаш заводи қурамиз дейишса

3. Давлат бюджети маблағларидан имтиёзлар керак эмас дейишса

4. Тумандаги Кластер ва унга "мажбурлаб бириктирилган фермерлар"нинг етиштирадиган пахта хосили шартнома бўйича 33 ц/га бўлиб, кооперацияга уюшган фермерлар эса пахта хосилини 35 ц/га (2 ц/га зиёд) қилиб аллақачон кооперация билан шартнома қилиб хеч бир ташкилотга боқиманда бўлмай пахта экишни бошлаймиз дейишсаю, бироқ мансабдор шахслар ишни тўхтатиб "Хамма фермер Кластер билан шартнома тузасанлар, акс холда ерларингни оламиз" деб таъзйиқ ўтказишса.

1. Кластер ўзига тегишли майдонлардан шу кунгача 10-12 ц/га хосил олади,

(коғозда 5-сорт пахта хисобига хосилдорлик "бошқачароқ")

2. Кластер фермерлар билан шартнома тузиб пахта етиштирганда давлат бюджетидан молиялаштириладиган "фонд"дан 18 ойга имтиёзли кредит олади ва фермерга шу маблағни бериб фермернинг пахтасини 15% рентабеллик билан паст нархга сотиб олади.

(Инфляциянинг ўзи йилига 18% бўлса мана фермернинг фойдасию, мана иқтисоднинг издан чиқиб хамма бир-биридан қарз бўлиши).

3. Кластер ўз маблағига на завод қурди ва на иш ўрни яратди, аксинча мавжуд ишлаб турган заводни 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан арзон бахога олди.

4. Кластер давлат бюджети хисобидан анча имтиёзлардан фойдаланишга кўз тикиб қараб ўтирибди

Шундай ахволда мансабдорлар нима учун фермерларга ўз маблағига ўзи пахта етиштириб, завод қуриб, иш ўрни яратиб, махсулотини хохлаган бахода сотишга рухсат бермаяпдилар ахир.

Бунинг учун ёрдамга Нукусдан бир гурух Вазирлик ходимларини чақириб биргаликда шу 44 нафар фермерни ўртага олиб "Кластер билан шарнома тузинглар" деб, фермерлар эса "Мана қонун, мана ПФ, мана мухтарам Президентимиз рухсат берганларку" десалар алдов йўлига ўтиб алдаб шартнома туздириш йўлини тутганлар.

Бу дехконнинг оғриқли бошига нима деган гап ахир, бу уят бўлибди.


Телеграмда: @anticorruptiongroup

FERMER канали

Report Page