...

...

AGROBLOGER

Шўрланиш – бу минераллашган сизот ва суғориш сувларининг буғланиши натижасида тупроқдаги илдиз қатламида тузларнинг йиғилиши, бунинг натижасида ўсимликларнинг тупроқдан етарлича намликни олиши имкони бўлмаслиги натижасида ҳосилдорликни камайишига етакловчи ва ўсимликлар зарарланишига олиб келувчи холатдир. Агар тегишлича чора-тадбирлар амалга оширилмаса, ҳолат ёмонлашади, оғир ҳолатларда ерни ташлаб кетишга тўғри келади. Шундай экан, шўрланишга қарши ва унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тикланадиган қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун муҳим ҳисобланади.

Шўрланишни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи ва иккиламчи.

Бирламчи шўрланиш табиий сабабларга кўра юзага келади, яъни шўрланган кўллар, шўрланган зич қатлам, шўрхок ер ва нам шўрхок ер каби.

Иккиламчи шўрланиш инсоннинг фаолияти натижасида, одатда ерларни нотўғри ўзлаштириш уларга ишлов бериш натижасида юзага келади.

Биз асосан иккиламчи шўрланишга тўхталиб ўтамиз, чунки бу турдаги шўрланиш суғориладиган ерлардаги деҳқончилик билан чамбарчас боғлиқ, айниқса Марказий Осиё шароитидаги қуруқ ёки ярим қуруқ минтақаларида.

Иккиламчи шўрланиш далаларда тузларнинг тўпланишига таъсир этувчи жараёнларга қараб уч гуруҳга бўлиниши мумкин:

·       Қишлоқ хўжалик ерларига таркибида туз бўлган суғориладиган сувнинг тушиши натижасида.

·       Сизот сувлари сатхининг тупроқ юзасига яқин жойлашиши, ҳаддан отриқ суғориш натижасида тузларнинг капилляр босим асосида кўтарилишини келтириб чиқаради.

Марказий Осиёда кенг қамровли суғоришни ривожлантириш ишлари 20 асрнинг 60 – 70 йилларида ўтказилган. Бу асосан ўзлаштирилишдан олдин дашт ва чўллардан иборат бўлган ерлар, Амударё ва Сирдарё хавзаларида пахта ўстирилишига қаратилган. Бу дашт ва чўл ҳудудларда деҳқончилик билан шуғулланишга имкон берувчи мукаммал бўлмаган суғориш тизими фаолиятига асосланган кенг қамровли қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш натижасида ҳаддан зиёд суғорилганлиги оқибатида сизот сувлари сатхининг кўтарилиши ва шўрланиш холатлари юзага келди. Бу ҳолат 30 йил давомида давом этди, ҳозирда ҳам баъзи вилоятларда давом этмоқда. Лекин ўтган асрда қурилган ирригация ва дренаж тизими эскирди: бетон каналлар бугунги кунда шикастланган ва лойқа билан тўлиб қолган, шлюзлар қисман шикастланган, дренажларнинг лойқа билан тўлиб бориши кучаймоқда ва ҳ.к., шунингдек жойларда сув манбаларини бошқаришда бир қанча етишмовчиликлар ҳам мавжуд. Натижада ерларнинг шўрланиши кучайиши оқибатида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги камайди. Ҳозирда Ўрта Осиё минтақасидаги ерларнинг 50% шўрланишга дучор бўлган. Ернинг шўрланиш жараёни мавсумий характерга эга.

Амударё, Сирдарё ва Зарафшон дарёлари ҳавзасида ернинг шўрланиши оқим бўйлаб пастга қараб кучайиб бормоқда. Дарёнинг юқори қисмида жойлашган мамлакатларда (Тожикистон ва Қирғизистон) шўрланиш майдони фоизи кам, оқим бўйлаб пастга томон жойлашганларда нисбатан юқори.

ҚСХВ маълумотларига мувофиқ Ўзбекистонда 2011 йилда суғорилган ерларнинг 49% шўрланган. Қуйидаги вилоятларда ер энг кўп турли даражада шўрланган бўлиб, суғориладиган ерларнинг шўрланиш фоизи қуйидагича: Қорақалпоғистон Республикаси 77 %, Хоразм вилояти 100%, Бухоро 87%, Жиззах вилояти 79%, Навоий вилояти 87% ва Сирдарё вилояти 98%.

65 % суғориладиган ерларда сизот сувлари сатхи ер юзасига яқин жойлашган, яъни сизот сувлариниг сатхи тупроқ юзасидан 3,0 м дан кам чуқурликда жойлашган.  Юқорида кўрсатиб ўтилган вилоятларда сизот сувлари сатҳи 3,0 м дан кам бўлган ерларда фоизлар қуйидагича ташкил этади: Қорақалпоғистон Республикаси 89, Хоразм вилояти 97%, Бухоро 91%, Жиззах вилояти 75%, Навоий вилояти 81% ва Сирдарё вилояти 95%.


@AGROBLOGER канали

1. Ю. Окуда, К. Омори, Дж. Ониши (2017). Техник қўлланма. JIRCAS, ФК.

2. JIRCAS, ҚСХВ ва ФК (2013). Сизот сувлари сатхи юқори жойлашган шароитда қишлоқ хўжалиги ерларида шўрланишини камайтириш тадбирлари бўйича қўлланма.

dehqon.uz

Report Page