...

...

AGROBLOGER

Марказлар қишлоқ хўжалиги соҳасида экинлар уруғларига буюртма қабул қилиб, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди.

Картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотларнинг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши юзасидан методик томондан ёрдамлашади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғ ҳамда кўчатларининг сифатини аниқлаш ишларни амалга оширади.

Шунингдек, бу ерда фермер хўжаликларига ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши меъёрларини илмий жиҳатдан белгилаб берилади, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилади ва тегишли маслаҳатларни берилишини ташкил этади. Бунда, ўқув жараёнларни замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалиётга татбиқ этади, иқтисодий – ҳуқуқий билимларини чуқурлаштириш мақсадида фермерчиликни ривожлантиришга оид ўқув курсларини ташкиллаштиради.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини амалга оширади.

Уруғчилик соҳасига жаҳон ютуқларини татбиқ этиш, уруғлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига чиқариш ишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради.

Деҳқончиликда агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этишда кўмаклашади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлашда иштирок этади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, чуқур қайта ишлашда амалий ёрдам беради.

Қишлоқ хўжалигига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда фермерчилик ҳаракатини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.


@AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page