👇

👇

🌏OLTIARIQ_TV

Юртимизда аёллар ўртасида Ўзбекистон XXIV-миллий чемпионати старт олди.

Бугун Фарғонада ҳам чемпионат ўйинлари бошланди. Қиргули мезбонлик қилган беллашувда “Нефтчи” Наманганнинг “Навбаҳор-Лочинлари”ни қабул қилди. Учрашувга кўплаб мухлислар ташриф буюрганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир. Баҳс бошланишидан аввал фарғоналик санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш қилинди. Очилиш маросимида Фарғона вилояти оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси Фахриддин Абдукаримов сўзга чиқиб, Фарғонада аёллар ўртасидаги чемпионат баҳслари бошлангани билан барчани табриклади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мадхияси янгради.

Ўйин ҳам қизғин курашларга бой ўтди. Беллашувда наманганликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Ўйинда Азиза Норбоева дублга эришган бўлса, Шаҳноза Насриддинова ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. “Нефтчи” сафидан Зарҳумор Неъматова пенальтидан гол кирита олмади.


Report Page