...

...

AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамасининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона назорати ва расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, маҳсулотларни Ўзбекистон божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади.”.

Қайд этилишича, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:

  • божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфининг белгилари аниқланмаган ҳолатларда, мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида божхона кўриги ўтказилмасдан амалга оширилиши;
  • бундай маҳсулотлар юкланган транспорт воситасига божхона расмийлаштируви амалга оширилган божхона органи томонидан идентификация воситалари ўрнатилиши;
  • бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, маҳсулотларни Ўзбекистон божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланиши белгиланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатда экспортга жўнатиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган тизимида “сариқ” ёки “яшил” йўлак орқали расмийлаштирилганда божхона органлари томонидан транспорт воситаларининг юк бўлимларига идентификация воситалари қўйилишига ёки “қизил” йўлак орқали расмийлаштирилганда эса божхона кўригидан ўтказилмаслигига тўғри келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш мақсадида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгани айтилади.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page