...

...

AGROBLOGER

1. Озиқлантириш

Суғориладиган ерларда интенсив технология асосида гектаридан 70-75 центнердан дон етиштиришда кузги ғалла экинларини вегетация даврида озиқлантириш асосий ҳал қилувчи омиллардан биридир. 

Кузги ғалла экинларини биологик хусусиятларига, тупроқ унумдорлигига ва режалаштирилган ҳосилга қараб табақалаштирилган ҳолда ўғит берилади. Кузги буғдой ва арпа экинларидан 10 центнер дон етиштириш учун тупроқдан гектарига ўртача 30-35 кг азот, 12-14 кг фосфорли ва 5-6 кг калий миқдорини ўзлаштиради. 

Шу сабабли хар гектар ердан 70-75 центнердан буғдой ҳосили етиштириш учун йиллик ўғит нормаси соф ҳолда 210-230 кг. дан азот, 85-100 кг. дан фосфор ва 100 кг.дан калий бериш белгиланади. 

Маълумки феврал ва март ойларида галла экинлари деярли ики марта ўғитланади. 

Биринчи ўғитлаш асосан асосан ғаллани туплаш даврида, эрта бахорда йиллик меъёрнинг 25bфоизини бериш зарур (физик ҳолда бир гектарга 150-160 кг. дан азотли, 40-50 кг. дан соф ҳолда фосфорли ўғитлар) берилади, иккинчи ўғитлаш ғалланинг найчалаш фазасида яъни март ойида ҳар гектарига йиллик меъёрнинг 40 фоизи, яъни физик ҳолатда ҳар гектарига 300-320 кг миқдорида берилади. 

Апрель ойида эса буғдойни учинчи марта ўғитлаш зарур. Буғдойни учинчи марта ўғитлашда белгиланган йиллик нормадаги азотли ўғитларнинг умумий нормасидан биринчи ва иккинчи марта ўғитлаш даврида берилган ўғит миқдорини чегириб ташлаб, қолган миқдори берилади. 

Масалан: биринчи ўғитлашда ҳар гектар ерга 60 кг. дан, иккинчи ўғитлашга 80 кг.дан соф холда азот солинган бўлса, белгиланган умумий йиллик азот ўғити нормаси 210 кг гектар бўлган холда (60+80=140 кг/га), учинчи ўғитлаш учун қолган ўғит миқдори : 210-140=70 кг/га ҳисобланади. Демак учинчи марта буғдойни ўғитлаш учун ҳар гектар ерга 70 кг дан соф ҳолда азотли ўғит бериш лозимдир. Буғдой учинчи марта ўғитлашда буғдойни ўсиб кетганлигини ҳисобга олиб уни пайхон қилмаслик учун қўлда сепилади. 


2. Суғориш.

Маълумки апрел ойида буғдой хавони исиши, намлик ва озуқа моддаларининг етарли бўлганлиги сабабли жуда тез ўсади ва апрель ойининг 16-18 кунларига бориб, ёппасига бошоқлай бошлайди. 

Шу сабабли апрель ойида буғдой экилган далаларда тупроқдаги намлик дала сиғимининг 70-75 фоизидан кам бўлмаслиги зарур. 

Бу ўз вақтида апрел ойида буғдой экилган далаларнинг тупроғини механик таркибига қараб (қум, қумли, енгил қумоқ, ўрта қумоқ, оғир қумоқ ва х.) суғориш сони ва нормаларини турлича бўлишини тақозо этади. Умуман ўртача апрель ойида белгиланадиган суғориш сони 2-3 марта, суғориш меъёри эса 650-800 метр куб қилиб белгиланса мақсадга мувофиқ бўлади. 

Буғдойни суғориш давомийлиги 8-10 соатдан ошмаслиги зарур акс ҳолда ўғитлаш учун берилган азот сувда эриб сув билан биргаликда дала ташқарисига чиқиб кетади ва уни фойдаси камаяди.

3. Бегона ўтларга, зараркунандаларга ва касалликларга қарши кураш.

Бегона ўтлар тупроқдаги моддаларни ва намликни ўзлаштириб, ғалла экинларини нормал озиқланишига имкон бермай қўяди, ҳосилни кескин камайтириб юборади ва ўрим даврида комбайнлар ишига салбий таъсир этади.  

Апрель ойида ғалла майдонларида ўсувчи ёввойи ўтларга қарши, қарши ўтказиладиган агротехник тадбирлардан бири далани бегона ўтлардан тозалашдир. Кимёвий усуллардан бири ёввойи ўтларни йўқотишда ҳозирги кунларда буғдойни туплаш фазасидан то найчалаш давригача хар гектар ерга 15-20 гр. дан Гранстар ДФ 75К препаратини 300-400 литр сувда эритиб, буғдой майдонларига сепилади. Бу химиявий препарат ғаллазорда мавжуд бўлган шўра, олабута, қоромут, жағ-жағ, семиз ўтнинг ёввойи турини, ғумай каби 

бегона ўтларни йўқотади. Шунингдек Баневал (0,3-0,4 л/га), Сатис (150 гр./га), Парднер (1,5  л. га), Старане (0,75-1,0 л/га) препаратлари ҳам туплашдан найчалаш давригача 

қўлланилганда юқорида келтирилган бегона ёввойи ўтларни йўқотади.


@AGROBLOGER канали

Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази (НИЦ МКВК) 

 “Фермер хўжаликлари даласида сув махсулдорлигини ошириш” лойихаси

Report Page