...

...

AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, қуйидагилар тасдиқланди:

  • пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • асосий майдонларда сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом.

Қуйидагиларга:

  • Молия вазирлигига аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган маблағлар тақчиллигини қоплаш учун зарур маблағлар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратиб борилишини таъминлаш;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар йили 1 январга қадар сабзавот маҳсулотлари учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилиш ҳамда бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиш ва ОАВда эълон қилиб бориш топширилди.

2021 йилда етиштириладиган сабзавот маҳсулотлари учун кутилаётган минимал нархлар жорий йил 1 апрелга қадар эълон қилиниши белгиланди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилидаги «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Низом (1) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тартибини белгилайди.

Жамғарма ва тижорат банки ўртасида пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисида тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябригача битим тузилади.

Пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш агротехник тадбирлар муддатларига мувофиқ тегишли молия йилидан олдинги йил 1 ноябридан молия йили 1 сентябригача амалга оширилади.

Жамғарма тижорат банки билан тузилган битимга асосан кредит ресурсларини қуйидагича жойлаштиради:

  • фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддат билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда:
  • пахта хомашёси қиймати 50 фоизигача йиллик 6 фоизда;
  • пахта хомашёси қиймати 60 фоизигача йиллик 8 фоизда;

пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари пахта хомашёси етиштириш харажатларини кредитлаш учун умумий фойдаланиш муддати 22 ойгача бўлган давр билан уруғлик қийматини ҳисобга олган ҳолда:

  • пахта хомашёси қиймати 50 фоизигача йиллик 6 фоизда;
  • пахта хомашёси қиймати 60 фоизигача йиллик 8 фоизда.

Кредитлаш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page