...

...

AGROBLOGER

Сўнгги йилларда Республикамиз мевали боғларида касалликлар (монилиоз, калмараз, ун шудринг, клястероспориоз, олхўри чўнтакчаси, шафтоли барг бужмайиши ва бошқа) ва зараркунандалар (олма мевахўри, барг ўровчилар, ширалар, қалқондорлар, ўргимчаккана ва бошқа) учраб сезиларли даражада зарар келтирмоқда. 2020 йилда жами 190,2 минг гектар майдонда юқорида қайд этилган зарарли организмлар тарқалиши башорат қилинган.

Мевали боғларда кимёвий кураш чораларини эрта баҳорда бошлаш ва кейинчалик, об-ҳаво башоратини ҳисобга олган ҳолда, бир мавсумда препаратларни 5-6 мартагача эрталаб ёки кечки салқинда қўллаш тавсия қилинади.

Мевали дарахтларни асосий замбуруғлар қўзғатадиган (монилиоз, калмараз, ун шудринг, клястероспориоз, олхўри чўнтакчаси ва шафтоли барг бужмайиши) касалликларига қарши қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:

1. Мевали дарахтларни тиним даврида (куртаклар ёйилишидан олдин) 3-4% ли Бордо суюқлиги (мис сульфати+кальций гидроксиди) билан дарахтларга ишлов бериш тавсия этилади;

2. Ўсув даврида (гуллашдан сўнг) бактериал куйиш ва монилиоз касалликларига биологик препаратлардан 57,1 минг гектарга Bacilis subtilis ва 85,6 минг гектарга фитобактеримицин+стрептомицин асосли биопрепаратлар билан, парша, ун шудринг касалликларига қарши 114,1 минг гектарга дифенконазол асосли, 142,7 минг гектарга крезоксим-метил асосли, 57,1 минг гектарга флутриафол асосли, монилиоз ва клястериоспориоз касаллигига қарши 51,4 минг гектарга пенконазол асосли, 62,8 минг гектарга ципродинил асосли фунгицидлар қўллаш тавсия этилади (1-жадвал).

Мевали боғларда олма мевахўри, барг ўровчилар, ширалар, қалқондорлар, ўргимчаккана ва бошқа зараркунандалар 2020 йилда жами 190,2 минг гектар майдонда тарқалиши башорат қилинган. Шираларга қарши 85,6 минг гектарга Beauveria bassiana микробиологик препарати, ўргимчакканага қарши 30,5 минг гектарга абамектин+спиродиклофен асосли, 27,2 минг гектарга пропаргит асосли, қон бити ва қалқондорларга қарши 41,5 минг гектарга ципермитрин+хлорпирифос асосли ҳамда 32,6 минг гектарга диметоат асосли, шира ва қандалаларга қарши 97,0 минг гектарга ацетамиприд асосли препаратлар қўллаш тавсия этилади (2-жадвал).

2020 йилда мевали боғларда олма қурти ва бошқа кемирувчи зараркунандаларга қарши кураш ишлари 380,6 минг гектарга башорат қилинган бўлиб, 114,1 минг гектарга Bacillus thuringiensis микробиологик препарати, 142,7 минг гектарга эмамектин бензоат асосли, 97 минг гектарга эмамектин бензоат+люфенурон асосли, 26,8 минг гектарга индоксакарб асосли препаратларни қўллаш тавсия этилади (3-жадвал).

2020 йилда жами 89,8 минг гектар токзорларда зарарли организмлар (ток канаси, ток шингил барг ўрари, ток унсимон қурти) нинг тарқалиши ва зарар келтириши башорат қилинган. Зараркунандаларга қарши 179,7 минг гектар майдонга кимёвий ишлов ўтказиш башорат қилинган. Ток канасига қарши курашда 54,3 минг гектарга пропаргит асосли, 35,5 минг гектарга абамектин асосли, ток унсимон қуртига қарши 53,9 минг гектарга малатион асосли, шингил баргўрарига қарши 35,9 минг гектарга индоксакарб асосли препаратлар қўллаш тавсия этилади (4-жадвал).

Ток касалликларига қарши 179,7 минг гектарга кимёвий ишлов ўтказиш башорат қилинмоқда. Антракноз, оидиум ва милдьюга қарши курашда 10,9 минг гектарга промокарб гидрохлорид+ цимоксанил асосли, 44,9 минг гектарга манкоцеб+металаксил асосли, оидиумга қарши 79,5 минг гектарга пенконазол асосли, 44,9 минг гектарга тебуконазол+триадимефон асосли препаратлар ишлатиш тавсия этилади (5-жадвал).


agro.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page