😓

😓

🌏OLTIARIQ_TV

Чўкаётган қизни қутқараман деб наманганлик йигит ҳалок бўлди

Фото: «Спутник»

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида кеча, 29 март куни соат 17:00ларда 1999 йилда туғилган М.Раҳимжонова Учқўрғон шаҳар «Улуғбек» МФЙ Нодира кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи «Шимолий Фарғона» каналига эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетади.

Шу вақтда уни қутқариш мақсадида йўлдан ўтиб кетаётган Уйчи тумани «Зиёкор» МФЙда яшаган, 1997 йилда туғилган С.Исомхўжаев ўзини сувга ташлаган вақтида чўкиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, М.Раҳимжонова қутқариб олиниб, шифохонага ётқизилган.

Report Page