ТАМАКИСИЗ -ҲАЁТ.

 

Ирода Астанова

Инсон саломатлиги учун чекиш ўта хавфли эканлиги аллақачон исботланганига қарамасдан, башарият ҳамон воз кечолмаётган иллат-сигарет чекиш , бошқача айтганда, кашандаликдир.Чекиш, мусаффо осмонни заҳарли тутунга тўлдириб, одамзоднинг узоқ умр кўришдек азалий орзусига ҳам тўсиқ бўлиб келаяпти. Кашандалик кундалик ҳаётнинг шу қадар ажралмас қисмига айланганидан унга қарши кураш олиб борилса-да, бу иллатнинг батамом бартараф этишнинг имкони бўлмаяпти.Мутахассисларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда аввало тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур. Ундаги никотин моддаси инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, юрак, қон-томир, нафас аъзолари касалликларини келтириб чиқариши, организмда хавфли ўсмалар пайдо қилиш эҳтимоли кучли.

 

Тумандаги 1сон касб -хунар мактабида,

 25-32-49- сон умумтаълим мактабларда,61-62-63-64-65-66-67-69- сон оилавий поликлиникаларда, Зарафшон ҳамда Лабирўт Оилавий шифокорлик пунктларида тадбирлар  бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига Чекишнинг инсон организм учун салбий оқибатлар борасида тушунчалар берилиб, мавзуга хос эслатма ва буклетлар тарқатилди. 

Ахолининиг соғлом турмуш тарзини қўллаб- қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Ғиждувон туман бўлинмаси.

 


Report Page