...

...

FERMER

Сариқ занг касаллиги

Касаллик дон тўлиш даврида тушса 5-10 фоиздан 30-35 фоизгача ҳосилни нобуд қилади. Буғдой байроқ барг чиқариш даврида (бошоқ чиқариш арафаси) сариқ занг билан 50-60% зарарланса, дон ҳосили 45-50% йўқотилади. Сариқ занг касаллиги споралари ҳаво ҳарорати 0ºС бўлиши билан ўсимлик танасида ривожлана бошлайди, унинг авж олиб кўпайиши учун энг қулай ҳарорат 12-23ºС даража ҳисобланади.

Касаллик белгилари аввал бошоқли бегона ўтлар ва бошоқли экинлар баргларида узун, қатор-қатор жойлашган, аниқ кўринишдаги сариқ ёстиқчалар ҳосил қилиб пайдо

бўлади. Аста секин занг касаллиги бутун барг юзасини қоплайди. Баргдаги модда алмашинуви бузилиб, озуқа ҳосил бўлиши кескин камайиб, бошоқдаги дони тўлмай қолишига олиб келади.


Қўнғир занг касаллиги.

Буғдой гуллаш даврида 40-80% қўнғир занг билан касалланса 25-30%, бошоқ чиқариш даврида тушса 40-50% ҳосил йўқотилади. Ҳаво ҳарорати +2ºС даражадан бошлаб буғдой ўсимлиги танасида қўнғир занг касаллиги ривожлана бошлайди. Агар ҳаво ҳарорати 15-23ºС даража, нисбий намлиги 65-70% бўлса, касаллик ривожланиши учун энг қулай ҳисобланади.

Касаллик белгилари ёввойи сули, буғдойиқ, райграс каби бегона ўтлар ва ғалла экинлари баргларида думалоқ, сарғиш-қўнғир, чангли ёстиқчалар ҳосил қилиб пайдо бўлади.

Шу ёстиқчалар ичида ривожланган споралар бошқа барглар ва ўсимликларга шамол, техника ва бошқалар ёрдамида ўтади ва об-ҳаво қулай бўлса, бошқа барглар ва ўсимликларга, далаларга кенг тарқалади.


Кураш чораси

Занг турларига қарши кимёвий курашдан кўра биологик кураш самаралироқ ҳисобланади. Бунда таркиби Bacillus subtilis тирик бактерияларидан иборат бўлган Спорагин биофунгициди касалликнинг илк ривожланиш давридан бошлаб, ҳосил давригача 2 марта, 25-30 кун оралиқда қўлланилади. Бу ишловлардан сўнг инфекцион замбуруғлар фаолияти тўла тўхташи таъминланади.


FERMER канали

Report Page