...

...

AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамасининг “Органик маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарурий инфратузилмаларга эга бўлган агрокластерлар, кооперативлар ва логистика марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда маҳсулот етиштирилаётган майдонларни хатловдан ўтказади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ерларида органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда органик маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарурий инфратузилмаларга эга бўлган агрокластерлар, кооперативлар ва логистика марказлари фаолиятини ташкил этишда юқори салоҳиятга ва соҳада тажрибага эга ташаббускорларни аниқлаш ва танлаб олиш ишларининг ўз вақтида ва самарали ташкил этилишини таъминлайди.

Белгиланишича, органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи агрокластерлар, кооперативлар томонидан органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини сертификатлаш органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқариш бўйича салоҳиятли инвесторлар учун юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кенгайтиришга қаратилган аниқ инвестиция таклифларини аниқлайди ва ишлаб чиқишни таъминлайди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқариш тармоғига салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш чораларини кўради.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларга органик стандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш, маҳаллий маҳсулотлар, брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар, реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар, брендларни рўйхатдан ўтказиш бўйича молиявий ёрдам кўрсатиш чораларини кўради.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page