...

...

AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамаси томонидан пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатлар бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Norma’нинг ёзишича, президентнинг 17.01.2020 йилдаги «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4567-сон қарорига мувофиқ, янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

  • пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатлари бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда, янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 млн сўмгача;
  • майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш, суғориш қудуқларини қазиш ҳамда насос станцияларини қуриш учун сарфланадиган харажатлар бир қисмини қоплаш учун 2021 йилда республика бюджети қўшимча маблағлари ҳисобидан ва 2022 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида субсидиялар ажратилиши назарда тутилади.

Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатлар бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилади:

  • сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича манзилли дастурни шакллантириш тартиби;
  • сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва сув чиқариш учун насос станцияларини қуриш бўйича харажатлар бир қисмини қоплаш тартиби.

Бунда ҳар бир гектар тутзор майдонига субсидия миқдори субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорига ерлар бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page