...

...


Нумон Махмудов:

АНИСИ КУНҶИ ТАНҲОӢ КИТОБ АСТ,

ФУРУҒИ СУБҲИ ДОНОӢ КИТОБ АСТ .

А. ҶОМӢ


Наврўз кунларида камина наврўзий тўҳфа олдим. “МЎЪЖИЗАЛАРНИНГ МЎЪЖИЗАСИ” номли янги китобим нашрдан чиқди. “Мўъжизалар” деб китобда қандайдир табиий мўъжиза хусусида гап асло бормайди. Бу иборани бир мутафаккир КИТОБ ҳақида айтган. Айнан бебаҳо нарса - КИТОБга бағишланган мақоламизга шу ибора сарлавҳа қилиб олинган эди ва китобимизга шу ном билан киритилди. Ана шу иборани китобнинг ўзига ҳам сарлавҳа қилиб танладим. Бу янги китоб 2017 йили нашрдан чиққан “Тафаккур жилолари” китобининг мантиқий давомидир. Янги китобда ҳам ватанимиз, шунингдек, жаҳоннинг улуғ мутафаккирлари - Саъдий, Ҳофиз, Жомий, Навоий, Румий, Беҳбудий, Айний, Гегель, Гёте, Бартольд ва бошқа улуғворларнинг дунё илм-фани, маданияту маърифати ривожига қўшган улкан ҳиссалари ҳақида сўз юритилган. Мазкур улуғворлар ҳақидаги мақолаларнинг кўп қисми Самарқандда чиқадиган ҳар учала вилоят газеталарида илгари чоп этилган.

Китобда, шунингдек, Самарқанднинг ҳозирги замон етук олимлари, шонли фарзандлари – ота ва қиз Исомиддин Салоҳий ва Дилором Салоҳий, Рауф Маъруфий, Носир Ёқубов ва бошқалар ҳақида ҳам нақл қилинган.

Муаллифнинг ҳали нашрдан чиқмаган, ижод жараёнида бўлган “Самарқанд-ул-вақоеъ” китобидан ҳам парчалар келтирилган.

Олдинги китобларда бўлганидек, мақолалар уч тилда – ўзбек, тожик ва рус тилларида берилди. Китобдаги аксар мақолалар Фейсбук саҳифаларида ҳам эълон қилинди.

Ёру дўстлар, яқинларга бағишланаган бир нечта мувашшаҳ шеърлар ҳам китобга киритилган. Ана шу мувашшаҳ шеърлардан иккитасини Фейсбукдош дўстлар эътиборига ҳавола қиламан. Биринчиси катта неварам АЗИЗАга, иккинчиси аввалги эварам ЭЪЗОЗАга бағишланган.

ҚАДАМИ НЕКАТ...

Ба Азизаи 20-сола


Аз он рўзе, ки чашмат ба олам боз шуд,

Зиндагии пурфайзи мо оғоз шуд.

Имрўз зи васли ту Илҳом сарафроз шуд,

Заковати ту ҳамаро дилнавоз шуд,

Алҳақ, қадами некат саодатсоз шуд.

Апрели соли 2018

.

ТАМАННО

Ба Эъзозаи хурдакак

Эъзоза меҳри гармаш доим зуҳур намояд,

Зебояку донояк моро масрур намояд,

Офтобаки хандонрў хона пурнур намояд,

Завқи хурсандибахшаш аз ғусса дур намояд,

Азизаю Илҳомро шоду дилпур намояд.

Апрели соли. 2019



Нўъмон Маҳмудов

Report Page