😳

😳

🌏OLTIARIQ_TV

Ал-Фарғоний боғида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона туманида яшовчи фуқаро, 1997 йилда туғилган Р.С. тадбирга жалб этилган шартли харидорга Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний истироҳат боғи ҳудудида уч дона гугурт қутиси ва бир дона қоғоз ўрамига жойланган 10 гр. “марихуана” моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати


Олиб борилган тезкор суриштирув давомида фуқаро Р.С.ушбу гиёҳвандлик моддаларни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро 1988 йилда туғилган Ё.У.дан сотиб олиб, сўнгра фойда олиш мақсадида пуллаётганини маълум қилди.

Шундан сўнг тадбир давомида Фарғона шаҳар Узумзор кўчасида яшовчи Ё.У.нинг яшаш хонадони холислар ва махсус хизмат ити ёрдамида тинтувдан ўтказилди. Тинтув натижасида хонадоннинг яшаш хонасидаги кийимлар шкафи ичида бир дона 1.5 литр ҳажмли елим идишга жойлаштирилган гиёҳвандлик моддаси, шунингдек, газ плитаси ичида бир дона 1 литр ҳажмли елим идишга ва бир дона газета ўрамига ўраб жойлаштирилган ўткир ҳидли, оч-яшил рангли гиёҳванд модда борлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати


Экспертиза хулосасига кўра ушбу моддалар соф оғирлиги 122 гр.ни ташкил этувчи “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди.

Шунингдек Р.С.нинг Фарғона шаҳри А.Қодирий кўчасидаги яшаш хонадони холислар ва махсус хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида қоғоз коробкага солиб қўйилган қопга ўралган бир дона 1,5 литр ҳажмли елим идишга жойлаштирилган ўткир ҳидли, оч-яшил рангли гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Экспертиза натижалари ушбу модданинг соф оғирлиги 94 гр.ни ташкил этувчи “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлигини кўрсатди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида иккала қонунбузардан умумий оғирлиги 226 гр. бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манбаа: “Kun.uz”

Report Page