*/

*/

Source

ЭНГ СЎНГГИ ХОРАЗМ ХОНИ АВЛОДЛАРИ ТАРИХИ
Охирги Хоразм хони Саид Абдулло большевиклар босими остида 1920 йил 2 февралда тахтдан воз кечади.Янги ҳукумат 1920 йил 12 июнда унинг мол мулкини мусодара қилиб яқинларидан 7 кишини 3-5 йил муддатга ўз она ватанидан сургун қилади. Сургун қилинганлар Саид Абдулла хон ва унинг укаси Раҳматилло,жиянлари Муҳаммад яқуб Юсупов,Ибадулла тўра,Мадиёр тўра,Носир, Абдурасул эди.Сургун қилинганларни Тошкент орқали Самарага юборишади.Улар Самарада 3 ҳафта қамоқда сақланиб Москвага юбориладилар.Москвадан кейин 2 ҳафта Ординка концлагерида,10 ой Андрайков лагерида бўлишади.Ундан кейин 2 ой Иваново лагерида бўлганларидан кейин 1922 йил 15 февралда уларни озод қилишади ва иш топишни буюришади.Дастлаб улар Екатеринославга боришади,у ерда иш тополмагач Верховсево шаҳарчаси яқинидаги совхозда 15 ой ишлайдилар.1924 йил 15 июлда улар Абдурасул Мухаммаджон ўғлидан бошқалари Кривой Рог шаҳрига келадилар.Улардан 3 таси Кривой Рогдаги “Дубовая Балка”шахтасига қоровул ва отбоқар бўлиб ишга кирадилар.1925 йил 30 июлда улар Кривой Рог ГПУ сига сургун муддати тамом булганлиги сабабли ўз ватанларига қайтишларига руҳсат беришларини сураб ариза ёзадилар.Кривой Рог ГПУси аризани собиқ СССР ОГПУ сига юборади.1926 йил 20 январда собоқ СССР ОГПУсидан уларни ватанига юбориш мақсадга мувофиқ эмас деган жавоб келади. 1926 йили Абдирасул Олимпиада исмли аёлга уйланади.Кейинчалик хоннинг ўғли Саид Абдуллаев ҳам уйланади.Хон шахтада қоровул булиб ишлайди ,уна ХОН деб чақирардилар лекин унинг ҳақиқатдан ҳам хон булганлигини атрофдагилар билмасдилар.Хон ҳазратлари 1933 йилдаги очарчиликда дизентерия билан оғриб “Гвардейский”шахтаси касалхонасида вафот қилади.Шахта қабристонига дафн қилинади.Хоннинг кичик укаси Ибодулла ёшликдан гаранг бўлганлиги учун Кривой Рог бозорида садақа сўраб юради.1934 йили очликдан силласи қуриб йўлда ётган Ибодулла тўрани юк машинаси босиб ўтади.Саид Абдуллонинг акаси Муҳаммадёр тўра Кривой Рогга келганларнинг энг каттаси бўлиб 70 ёшда эди.Олдинига шахтада ишлаган кейин ишга ярамай қолганида тиланчилик қилган. 1933 йили уларга ватанларига қайтишга рухсат берилганида Муҳаммадёр тўра Саид Абдуллонинг ўғли Раҳматилло ва Юсуф тўранинг ўғли Яқуб тошкентга қайтадилар. Муҳаммадёр тўра 1936 йили Тошкентда вафот қилади.Саид Абдуллаев рафиқаси Влада Житковская билан Тошкентдан Ўш шаҳрига бориб геологоразведкага ишга киради.1941 йили автоҳалокат содир қилгани учун 5 йилга қамалади.Рафиқаси 1944 йили Кривой рогга қайтиб кетади.Саид Абдуллаев 1960 йили вафот этади.1934 йилдан кейин Рривой Рогда Носир ва Абдирасул Мадиёровлар қолишади.Носир оиладаги энг саводли бўлсада қоровул бўлиб ишлайди,1944 йили ёлгизликда вафот қилади.Абдирасул Мадияровнинг бутун умри шахта посёлкасида ўтади.Уруш даврида немислар германияга мажбурий ишга олиб кетадилар.Урушдан кейин шахтада отбоқар булиб ишлайди.Невара фарзандлар кўради,1990 йили она ватани Хоразмни авлодлари ҳоки пойини зиёрат қилади.Хозирги кунда хон авлодларидан Тошкентда таниқли адиб ва ҳуқуқшунос Исфандиер Кимсанович Маткаримов (тахаллуси ИСФАНДИЁР) яшайди. Унинг ИЛДИЗЛАР асарида авлодлари тарихи баён этилган.Шунингдек Хоразмлик адиб Қўзи Давлат Саид Абдуллахон ва унинг авлодлари тарихи ҳакида «Хусумат» (Нукус, 2001) тарихий романини ёзган.

Report Page