...

...

AGROBLOGER

Кўчатхона ва иссиқхоналарда, айниқса, тупроқ қатлами юпқа бўлган стеллажли иссиқхоналарда тупроқдаги намлик ҳаддан ташқари тез буғланади. Шунинг учун уларда тупроқ ва ҳаво намлигини ростлаб туриш муҳим аҳамиятга эга.

Тупроқнинг нисбий намлиги тўла нам сиғимининг 70 % атрофида бўлиши ва ўсимликларнинг турига, ёшига ҳамда ривожланиш фазасига қараб 60 % дан 80-90 % гача ўзгариб туриши муумкин. 

Редиска, барра пиёз, сельдерей, карам кўчати ва мева тугиш даврига келган бодринг экини намга айниқса, талабчан.

Тупроқ ва ҳаво намлигини ростлаб туриш билан ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқариш тупроқда мўътадил даражада намлик бўлиши мева тугишнинг жадаллашувига ёрдам беради-ю, аммо гуллаш ва вегетатив органлар ўсишини секинлаштириб қўяди.

Тупроқ ва ҳавонинг юқори даражада нам бўлиши ўсимликларнинг вегетатив органлари ўсишини кучайтиради, гуллаш ва мева тугишини сусайтириб қўяди.

Помидор етиштирилаётган иссиқхоналарда ҳавонинг нисбий намлигини 60–70% сақлаб туриш керак. Бодринг эса,намталаб ўсимлик бўлиб, ёппасига ҳосилга кирган даврда суғоришдан олдинги тупроқ намлиги чегараланган дала нам сиғимига нисбатан 85–90%, ҳавонинг нисбий намлиги 75–80 фоиздан кам бўлмаслиги керак. 

Иссиқхоналардаги экинларни камроқ, аммо илдизлари таралган тупроқ қавати батамом намланадиган даражада тўйинтириб суғорилган маъқул. Бунда ичкаридаги намлик ҳаво вентиляция тизимлари, юқори форточка туйнуклари орқали бошқарилади.

Агар иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулот учун талаб қилинадиган нисбий намлик меъёри ушлаб турилса, замбуруғ касалликлари авж олмайди.

Бундай пайтларда суғоришдан олдин ўсимликни профилактика мақсадида биологик фунгицидлар билан ишлов бериш ҳам яхши самара беради.


@AGROBLOGER канали

Report Page